ХЕМОРЕЦЕПЦИЯ (хемо… шрецепторлар) — бир ёки кўп ҳужайралилар ихтисослашган ҳужайраларининг ташқи муҳитдаги ҳаёт учун муҳим бўлган кимёвий моддалардан таъсирланиши. Хеморецепциянинг дастлабки жараёни таъсирловчи кимёвий модда билан ҳужайра мембранасидаги хеморецептор оқсил ўртасидаги таъсирдан иборат. X. — эволюция жиҳатидан энг қад. рецепция типи, барча тирик организмлар учун хос. Кўпчилик ҳайвонлар учун 2 хил X.: интерохеморецепция (кўп ҳужайралилар ички муҳитини, жумладан, гормонлар, медиаторлар, антигенлар ва б. ни анализ қилувчи) ва экстерохеморецепция (ташқи кимёвий таъсирларни қабул қилувчи) хос. Юксак тузилган орган измларда ихтисослашган кимёвий сезги органлари — ҳид билиш, таъм билиш пайдо бўлади. Бу хиддаги органлар умуртқали ҳайвонлар ва бир қанча умуртқасизлар (мас, ҳашаротлар)да бор. Бундан ташкари, кам ихтисослашган X. — гавда қопламининг таъсирловчи моддаларга нисбатан умумий кимёвий сезгирлиги ҳам мавжуд.
X. кўпчилик ҳайвонларнинг озиқ қидириб топиши, душманлари ёки ноқулай шароитдан сакланиши, ўз тури ва оиласи индивидлари ҳамда ўз жуфтини топиб олишда катта аҳамиятга эга. Хеморецепциянинг жамоа бўлиб яшовчи ҳашаротлар ҳаётидаги аҳамияти айниқса катта. Бундай ҳашаротлар оиласидаги мураккаб физиологик хаттиҳаракат реакциялари (озиқ қидириб топиш, ўзаро тобелик муносабатлари) X. билан боғлиқ.