ХЕТТ ПОДШОЛИГИ

ХЕТТ ПОДШОЛИГИ — Кичик Осиёдаги қад. давлат (мил. ав. 18—12-а. бошлари). Таркибига хеттлар, хаттлар ва б. этник гурухлар кирган. Хеттлар подшоси Аниттас даври (тахм. 18-а.)да Анатолиянинг баъзи вилоятлари бирлаша бошлаган. У Неса, Хаттусас ш. ларини босиб олган. Куссар ш. ни пойтахт қилган. Қад. хетт сулоласининг асосчиси — Лабарна (17-а. бошлари) Хетт подшолиги ҳудудини кенгайтирган. Лабарнанинг вориси Хаттусилис I даври (17-а. ўрталари)да Кичик Осиёнинг шим. даги Цальпа ш. ва Кичик Осиёнинг бир қанча жан. шарқий вилоятлари батамом босиб олинган. У пойтахтни Хаттусасга кўчирган. Хаттусилис I нинг ўғли Мурсилис I (17-а. охири) даврида Хетт подшолигининг ҳарбий қудрати ниҳоятда ошган. 14—12-а. ларда Хетт подшолари Шим. Сурия ва Шим. Месопотамияда яшайдиган хуррий қабилалардан бўлган. Подшо Суппилулиумас I (14-а. бошлари) узоқ давом этган урушлардан кейин Митанни (Шим. Месопотамиядаги қад. давлат)ни босиб олган. Угарит (Шим. Финикиядаги қад. шаҳардавлат) ни ўз вассалига айлантирган. Мурсилис II ҳукмронлиги (14-а. охири)дан бошлаб Хетт подшолиги билан Миср ўртасида Сурия учун кураш кетган. 13-а. охири — 12-а. бошларида Хетт подшолиги ўзаро урушлар, қарам вилоятлар ва иттифоқдош подшоликларнинг ажралиб кетиши туфайли инқирозга учраган. Қад. Хетт Подшолигининг охирги йирик подшоси Телепину (16-а. охири) бўлган. Кичик Осиёнинг шарқига жан. ва ғарбдан халқдарнинг кўчиб келиши билан подшолик бархам топган.


Кирилл алифбосида мақола: ХЕТТ ПОДШОЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
МИСР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты