ХЕТТ ТИЛИ

ХЕТТ ТИЛИ — ўз ёзувига эга бўлган энг қад. ҳиндевропа тилларидан бири; хатт, палайя, лидия ва б. тиллар билан хетт — лувий тиллари (анатолия тиллари) гуруҳини ташкил этган улик тил. Х. т. да сўзлашувчи аҳоли қад. Анатолиянинг марказий ва шим. кисмларида яшаган. Хетт тили тарихида 3 давр фарқланади: қад. давр (мил. ав. 18—16-а. лар), yjDTa давр (мил. ав. 15-а. — 14-а. боши) ва янги давр (мил. ав. 14-а. ўрталари — 13-а.). Бизгача етиб келган матнларнинг аксарияти Янги подшолик даврига мансубдир. Хетт тилининг асосий грамматик хусусиятлари: феъл қўшимчалари 2 турга бўлинган, отлар 2 грамматик жинс категориясига бўлинган. Лексикасида хатт, аккад ва хуррит тилларидан ўзлашган сўзлар — асосан терминлар кўп бўлган. Хетт тили ёзуви — миххат бўлиб, у шим. Суриядан, эҳтимол, қад. аккад миххатидан ўзлаштириб олинган. Ёзма ёдгорликлари асосан 1906—07 й. лардаги археологик қазишмалар чоғида Хаттусасдаги (Туркия, ҳоз. Бўғозкўй) подшолик архивидан топилган.


Кирилл алифбосида мақола: ХЕТТ ТИЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЖАҲОН ТИЛЛАРИ
ҲИНД-ЕВРОПА ТИЛЛАРИ
ТОШКЕНТ
МИСР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты