ХИМАЧАЛПРАДЕШ — Ҳиндистон штати. Майд. 55,7 минг км2. Ахолией 6 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Симла ш. Рельефи тоғли бўлиб, Ҳимолай тоғларининг жан. ғарбий қисмида, Сатлаж, Биас, Рави дарёларининг бошланиш ерида жойлашган. Икдими тоғ субтропик, муссонли иқлим. Ҳудудининг 50% кенг баргли ва игна баргли ўрмон.
Иқтисодиётида қ. х. етакчи ўринда. Экин майдони 550 минг га ни ташкил этади. Дарё водийларида буғдой, маккажўхори, сули, шоли, картошка экилади. Мевачилик ривожланган. Доривор ўт ва ўсимликлар йиғилади. Даромадининг 1/3 кисмини ўрмончилик беради. Қоғоз, пиво, қ. х. қуроллари, электр моторлар и. ч. заводлари бор. Қ. х. маҳсулотлари қайта ишланади. Қимматбаҳо тошларга ишлов берилади. Ҳунармандчилик ривожланган. Теридан турли буюмлар, жунли ип ва шол рўмоллар тайёрланади. Энергетика қуввати 20 млн. кВт.