ХИНШЕЛВУД (Hinshelwood) Сирил Норман (1897.19.6 — Лондон — 1967.9.10) — инглиз физиккимёгари. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1929) ва президента (1955—60). Оксфорд университетининг Бейльел коллежини тугатган (1924); шу университетда проф. (1937 — 64). Асосий илмий ишлари занжир реакциялар соҳасига оид. Рус олими Н. Н. Семёнов билан бир вактда занжир реакциялар назарияси асосларини яратди. X. анорганик ва органик лгоддаларнинг, мас, калий перманганат, альдегидлар, кетон ва б. моддаларнинг бўлиниш кинетикасини тадқиқ этган. Бактерияларнинг турли муҳитларда ўсиш муаммолари билан шуғулланган (1938 й. дан). Нобель мукофоти лауреати (1956; Н. Н. Семёнов билан ҳамкорликда).