ХОЖА ДОНИЁР МАҚБАРАСИ

ХОЖА ДОНИЁР МАҚБАРАСИ — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (20-а. бошларида қурилган). Афросиёб қўрғонининг кунчиқар томонида, Сиёб ариғи ёқасида. Авлиё Хожа Дониёр қабри устида қурилган. Чўзиқ (15 м га яқин) тўртбурчак тарҳли, пештоқ, беш гумбазли хонадан иборат. Пештоғи (шим. томонда) ҳамда унинг икки ёнидаги қуббали, кўзасимон курсили гулдасталари ганч ўймакорлиги билан безатилган, ён томонларига ҳам равоқлар ишланган. Мақбара ичида чўзинчоқ дахма бор. Мақбара яқинидаги булоқ аҳоли орасида табаррук ҳисобланади. Абу Тоҳирхожанинг «Самария» асарида ёзилишича, Хожа Дониёр (Дониёл) Кусам ибн Аббоснинг сафдошларидан бўлган.


Кирилл алифбосида мақола: ХОЖА ДОНИЁР МАҚБАРАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты