ХОЖА ФАЗЛУЛЛОҲ

ХОЖА ФАЗЛУЛЛОҲ, Хожа Жамолуддин Фазлуллоҳ Абуллайсий (15-а.) — самарқандлик шоир, мударрис. Алишер Навоийнннт устози. Фалсафа, фиқҳ фанларини, форс ва араб тилларини яхши билган. Фиқҳ илми борасида «Иккинчи Абу Ҳанифа» (қ. Мазҳаб) лақабини олган. Алишер Навоий Самарқандда ўқиб юрган чоғларида (1465—69), X. Ф. хонадонида яшаган, таълим олган. Навоий кейинчалик «Мажолис уннафоис» тазкирасининг 2мажлисида у ҳақца: «Фақиҳ Абдуллайс авлодидандир. Фиқҳда ани Абу Ҳанифаи Соний дерлар эди ва арабият (араб филологияси)да Ибн Ҳожиб (араб тили грамматикаси бўйича «алКофия» номли мукаммал дарслик муаллифи) каффасида тутарлар эрди», деб ёзади. Хожа Фазлуллоҳ мадрасада дарс бериш ҳуқуқини устози, буюк тилшунос олим Сайид Шарифдан олган.

Хожа Фазлуллоҳ катта тилшунос бўлиш билан бирга ижодий ишлар билан ҳам шуғулланган. Унинг шеърлари, хусусан, муаммолари ўз даврида машҳур бўлган. Хожа Фазлуллоҳ 15-а. илмий ва адабий муҳитида, маънавий ҳаётида катта ўрин тутган.

Ад..Абдуллаев В., Танланганасарлар, 1ж., Т., 2002; Валихўжаев Б., Мумтоз сиймолар, 1ж., Т., 2002.


Кирилл алифбосида мақола: ХОЖА ФАЗЛУЛЛОҲ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ТЕМУРИЙЛАР
БЕРУНИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты