ХОККЕЙ

ХОККЕЙ (инг. hockey) спорт ўйини. Дарвозалар ўрнатилган махсус майдонча (саҳн)да клюшка ва тўп (шайба) билан жамоа бўлиб ўйналади. Ўйинчилар томонидан рақиб дарвозасига кўпроқ тўп (шайба) киритиш мақсад қилиб қўйилади. Хоккейнинг 3 та асосий тури бор: чим устида X., муз устида ўйналадиган тўпли X., шайбали X.

Чим устида X. майдонининг ўлчами 91,4×55 м, клюшкасининг огирлиги 652—794 г, тўпининг оғирлиги 156— 163 г, ўйин вақти 90 мин. (45 мин. дан 2 бўлим). Мусобақалашаётган 2 жамоада 11 тадан ўйинчи қатнашади. Чим устида Хоккейга ўхшаш ўйинлар мил. дан 2 минг йил аввал ҳам Миср, Юнонистон, Ўрта Осиё ва б. жойларда мавжуд бўлган. Ўрта Осиёда чорвадорлар ўртасида аввал тош билан ўйналадиган подачи, кейинроқ от миниб ўйналадиган чавгон оммалашган. Чавгон Бобурийлар салтанати даврида Ҳиндистонда кенг тарқалган. 19-а. нинг 2-ярмида Буюк Британияда чим устида X. клублари тузилди. 1875 й. да Лондон X. уюшмаси томонидан чим устида Хоккейнинг замонавий ўйин қоидалари ишлаб чиқилди. Бу қоида 1907 й. да тасдикланди. Чим устида Хоккейнинг эркаклар мусобақаси 1908 й. дан, аёллар мусобақаси 1920 й. дан олимпиада дастурига киритилган. 1924 й. да Халқаро X. федерацияси (FIH) ташкил этилган, унга 120 давлат аъзо (2003). Бу федерация 1970 й. дан эркаклар ўртасида, 1973 й. дан аёллар ўртасида жаҳон чемпионатлари ўтказади. Чим устида X. Ҳиндистон, Покистон, Буюк Британия, Германия, Голландияда ривожланган.

Ўзбекистонда чим устида X. 20-а. нинг 70-й. ларидан оммалаша бошлади. 1972 й. да Андижонда дастлабки чим устида X. жамоаси тузилди. 1973 й. дан эркаклар, 1975 й. дан аёллар ўртасида чим устида X. мусобақалари утказила бошланди. Республикада чим устида Хоккейга ихтисослашган 10 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бор, уларда 45 нафар мураббий қўл остида 1200 нафардан зиёд ўқувчи шуғулланади (2004). Мириман Ким, Ойбек Патиддинов, Ринат Маматказин, Лилия Муталапова каби маҳоратли мураббийлар етакчи Хоккей чиларни тарбиялади. Айниқса, аёл Хоккей чилар юқори натижаларга эришди. Валентина Заздравних, Неллико Горбаткова, Лайло Ахмерова ва Алина Хам олимпиада ўйинлари бронза медали совриндорларидир (1980, Москва). Ўзбекистон чим устида X. аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ва жаҳон кубоги финалида қатнашган.

Тўпли X. майдонининг ўлчами 90— 100 х 50—65 м, клюшкасининг уз. 120 см, қайрилган қисми 6,5 см, огирлиги 450 г, тўпининг диаметри 6 см, оғирлиги 58—62 г, ўйин вақти 70 мин. (35 мин. дан 2 бўлим). Мусобақалашаётган 2 жамоада 11 тадан ўйинчи қатнашади. Тўпли Хоккейга ўхшаш ўйинлар Европанинг шим. мамлакатларида ўрта асрларда пайдо бўлди. 1891 й. да Буюк Британияда миллий ассоциация тузилган ва тўпли Хоккейнинг ўйин қоидалари ишлаб чиқилган. 1955 й. да Халқаро тўпли X. федерацияси (IBF) ташкил этилиб, тўпли Хоккейнинг ўйин қоидалари тасдиқланган. Федерация 1957 й. дан жаҳон чемпионатлари (1961 й. дан 2 й. да 1 марта) ўтказиб келади. Россия, Швеция, Финляндия ва б. давлатларда тўпли X. ривожланган.

Шайбали X. майдонининг ўлчами 51—61 х 24—30 м, клюшкасининг уз. 140 см, қайрилган қисми 37,5 см, оғирлиги 500 г, резинадан тайёрланган шайбанинг диаметри 7,62 см, қалинлиги 2,54 см, оғирлиги 150—170 г, ўйин вақти 60 мин. (20 мин. дан 3 бўлим). Мусобақалашаётган 2 жамоада 6 тадан ўйинчи қатнашади. Шайбали X. 19-а. нинг 60-й. ларида Канадада пайдо бўлган ва Европанинг шим. давлатларида ҳам кенг тарқалган. 1870 й. да Торонтода шайбали X. ассоциациям тузилди. 1886 й. да шайбали Хоккейнинг ўйин қоидалари эълон қилинган. 1892 й. дан Канадада шайбали X. бўйича Стэнли кубоги мусобақалари ўтказиб келинади. 1899 й. да Монреалда шайбали Хоккейга мослашган дастлабки ёпиқ спорт саройи қурилди. 1908 й. да Халқаро муз устида X. лигаси (LIHG) ташкил этилди. Унга 40 га яқин давлат аъзо (2004). 1924 й. дан шайбали X. кишки олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. 1973 й. да Жаҳон X. ассоциацияси (WHA)ra асос солинди ва Стэнли кубоги мусобақаларида канадаликлар билан бирга АҚШ профессионал клублари қатнаша бошлади. Шайбали X. Канада, Россия, Швеция, АҚШ, Чехия, Финляндия, Словакия давлатларида ривожланган.


Кирилл алифбосида мақола: ХОККЕЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
БУЮК БРИТАНИЯ
ҲИНДИСТОН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты