ЯРОСЛАВЛЬ

ЯРОСЛАВЛЬ — РФ Ярославль вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Волга дарёси бўйидаги дарё порти, т. й. чорраҳаси. Аҳолиси 613,1 минг киши (2002). Ярославльга 1010 йил да Буюк Киев князи Ярослав Мудрий асос солган. Ярославль йилномаларда дастлаб 1071 йилда тилга олинган. 11—12-аср ларда чегарадаги истеҳком. 1218 йилдан Ярославль князлиги маркази, 1463 йилда Москва князлигига қўшиб олинган. 1777 йилдан Ярославль ноиблиги (1796 йилдан — губерняси) маркази. 16—17-аср ларда Ярославль йирик темирчилик савдо маркази, 18-асрда эса мануфактура маркази бўлиб қолди. Саноатида кимё, машинасозлик ва тўқимачилик етакчи ўринда. Йирик корхоналари: асбобсозлик, дизель аппаратуралари, шина, моторсозлик, синтетик каучук, техник резина буюмлари, электр машинасозлиги, полимер машинасозлиги, ёғочсозлик ускуналари, кемасозлик, кимё машинасозлиги, радиозавод, тўқимачилик, полиграфия ктлари. Нефтни қайта ишлаш з-ди, пойабзал, тикувчилик, тамакисигарета фкалари, озиқ-овқат саноати корхоналари фаолият кўрсатади. 5 олий ўқув юрти (шу жумладан, унт), 3 театр, тарихиймеъморлик музейқўриқхонаси, планетарий, телемарказ бор. қадимий меъморий ёдгорликлардан Илья Пророк, Никола Мокрий, Иоанн Предтеча черковлари (барчаси 17-аср) сақланган.


Кирилл алифбосида мақола: ЯРОСЛАВЛЬ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ
РОССИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты