ХОЛИД РАСУЛ

ХОЛИД РАСУЛ (асл номи Расулов Холид) (1911.20.6 — Тошкент — 1991.11.3) — адабиётшунос, шоир ва драматург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1991), филол. фанлари дри (1972). Тошкентдаги ишчилар ф-тини (1932), Маданий қурилиш интини (1934), Тил ва адабиёт инти аспирантурасини (1937) тугатган. Республика газ. ва жур. ларида ишлаган (1931 — 49). Пед. фанлари и. т. инти илмий ходими (194143; 194750), Адабиёт музейи илмий ходими (1950—54) ва директори (1955—57), Тил ва адабиёт инти сектор мудири (1957— 67). 1967 й. дан Адабиёт музейи, 1978 й. дан Ўзбекистон ФА Қўлёзмалар инти бўлим мудири. Илк шеърий тўгшами — «Қалб қўшиғи» (1931). «Райҳон» (1938) ва «Тарас» (1939) достонлари муаллифи. Шеърларида табиат манзаралари, инсон ички кечинмалари, ўзбек халқининг фидокорона меҳнати улуғланган. Бастакор И. Хамроев билан ҳамкорликда «Шоирнинг орзуси» мусиқали драмасини яратган (1962).

Холид Расул Фурқат ижодининг илк тадқиқотчиси ҳисобланади: «Зокиржон Фурқат ижоди» (1954), «Фурқат» монографиялари, Фурқат асарлари 2 жилдлиги (1991; нашрга тайёрловчи ва хаттот) ва б. Фольклоршунос сифатида «Ўзбек халқ эртаклари» (1960, 2 ж. ли), «Балогардон» ва «Муродхон» достонларини (1965) нашр эттирган. «Катталар алифбоси» (195258; 1964), «Ватан адабиёти» (1950—55), «Ўзбек адабиёти тарихи» (1962) дарсликларининг муаллифларидан. «Қозоқ шеърияти антологияси»ни ўзбек тилига таржима қилган.

Ас: Ҳаёт илҳомлари, Т., 1949; Бахтнашъаси, Т., 1960; Инсон мадҳи, Т., 1968; Ўзбек эпик шеъриятида халқчиллик (18—19-а. нинг 1-ярми), Т., 1973.

Ад.:Имомхўжаев Т., Холид Расул ижоди, Т., 1973.


Кирилл алифбосида мақола: ХОЛИД РАСУЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ФУРҚАТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты