ФУРҚАТ

ФУРҚАТ (тахаллуси; асл исмшарифи Зокиржон Мулло Ҳолмуҳаммад ўғли) (1859, Қўқон —1909, Ёркенд) — тараққийпарвар шоир, мутафаккир, публицист. Маҳалласидаги мактабда савод чиқарган, мударрис ва котиблардан хаттотлик, араб тилини ўрганган. Мадрасада ўқиган (1873—76). Алишер Навоий ижодини, форс адабиёти намояндалари меросини чуқур ўрганган, форс тилини мукаммал ўзлаштирган. 1876 й. да Янги Марғилон (ҳоз. Фарғона) ш. даги савдогар тогасининг илтимосига кўра у ерга бориб, савдо ишларида унга ёрдамлашган, кейинчалик ўзи ҳам кичик дўкон очган. Айни пайтда билимдон зиёли сифатида кишиларнинг арз ва илтимосларини расмий маҳкамаларга аризалар шаклида битиб, мирзалик ҳам қилган.

Ф. Янги Марғилонда ижодкор сифатида тўла шаклланди, ўз ғазалларига «Фурқат» тахаллусини қўйиб, шуҳрат қозона бошлади. Бу ерда ўтказилган йиллар Фурқатнинг халқчил дунёқараши, илғор адабийэстетик тушунчаларининг шаклланишида ҳам муҳим бир босқич бўлди.

80-й. ларнинг бошларида Ф. Қўқонга қа^тиб, оила қуради ва, асосан, ижодий иш билан шуғулланади. Муқимий ва Муҳйи етакчи бўлган Завқий, Нодим, Нисбат, Муҳаййир каби ижодкорлар гуруҳи билан бевосита мулоқотда бўлади, улар уюштириб турадиган адабий мажлислар, шеърият кечаларининг фаол иштирокчисига айланади.

Фурқатнинг Қўқондаги бу давр ижоди тур ва мавзу, мазмун ва шакл рангбаранглиги жиҳатидан ҳам, сермаҳсуллиги жиҳатидан ҳам диққатга сазовор. У мумтоз шеърият анъаналари руҳида кўплаб ишқий ғазаллар, мухаммаслар яратган. Алишер Навоий асарларига гўзал назира ва тахмислар боғлаган, унинг шеърларида ижтимоий руҳ ва замонавийлик тобора кенг ўрин эгаллай бошлаган (мас, «Бўлди» радифли мухаммаси ва б. шеърларида). Фурқат халқнинг сиёсий ҳуқуқсизлиги ва иқтисодий ночор аҳволидан қайғирган («Не журм ўттики биздин, бунчалик Фарғона танг бўлди?…») Қўқон хонлигининг узилкесил тугатилиб, батамом мустамлакага айлантирилиши воқеасига боғлиқ ҳолда яратилган: «Демиш хон бир куниким, давру давронлар қаён қолди?» мисраси билан бошланувчи мухаммаси ҳам Фурқатнинг шу даврдаги ижоди маҳсулидир. Тожу тахтдан, шаъну шавкат ва аъёнлардан махрум бўлган Худоёрхон номидан битилган бу асар ҳам шоир ижодида замонавий ижтимоий мавзу кенг ўрин эгаллаганининт исботидир.

Фурқатнинг ижодий меросида анъанавий шеърий турлар, ўзбек мумтоз адабиётидаги асосий мавзулар етакчи урин эгаллайди. Унинг ғазал ва мухаммаслари, боғлаган тахмислари узининг ҳаётийлиги, мусиқийлиги, ниҳоятда самимийлиги билан ўқувчини мафтун этади. Фурқат шеърларида онаюрт табиати ва баҳор гўзаллиги, жўшқин севги-муҳаббат ва чин инсоний фазилатлар, ҳаёт шодликларидан қувониш ва турмуш ташвишларидан шикоят қилиш, умуман, одам ва олам, кишиларнинг маънавий дунёси, меҳри ва қаҳри яққол тасвирланган. Mac, «Баҳор айёмида гулгашт этарга бир чаман бўлса», «Умр хуш ўтмас баҳор айёми саҳро бўлмаса», «Сурмадин кўзлар қаро, қўллар хинодин лоларанг», «Жаннатнинг гулларидан гулзорингиз чиройлик», «Кўнгул дардиға топмай бораман ҳаргиз даво истаб», «Фасли навбаҳор ўлди кетубон зимистонлар» каби мисралар билан бошланувчи ғазаллари, «Этти фалак», «Бири», «Истар кўнгул», «Дўст», «Кокулунг» радифли мухаммаслари, Навоий ғазалларига тахмислари давр шеъриятининг ҳам ғоявий, ҳам бадиий жиҳатдан етук намуналари ҳисобланади.

Фурқат шеъриятида мустамлака тузумининг иллатларини қоралаш, жорий адолатсизлик ва зўравонликдан, ҳуқуқсизлик ва ночор ҳаётдан, нодонларнинг замонада эътибор топиб, доноларнинг хорзор этилишидан норозилик эсда қоларли бадиий бўёқларда тасвирланган.

«Чархк кажрафторнинг бир шевасидан доғмен: Айшни нодон суруб, кулфатни доно тортадур» каби баркамол мисралар шоир ижодидаги ижтимоий йўналишни акс эттиради. «Бормасмиз» радифли шеърида эса ўзбек миллий руҳияти бадиий ифодаланган. Машҳур «Сайдинг қўябер, сайёд…» мусаддасида эса шоир шахснинг эркин яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилади, зулм ва истибдодни қатъий қоралайди.

Фурқат худди шу йилларда «Хаммоми хаёл» рисоласини ёзади. «Чор дарвеш» ҳикоятини форсчадан таржима қилади. «Нуҳ манзар» номли шеърий китоб яратади. «Булардин бўлак ҳар хил ғазалиётим Фарғона музофотиға (яъни, ёнатроф қишлоқшаҳарларига) ва дигар мамлакатларга мунташир (машҳур) бўлди», деб ёзади шоир. Худди шу йилларда Фурқат илк бор шеърларини тўплаб, мажмуа ҳолига ҳам келтирган. Афсуски, шоирнинг ўзи қайд этган рисола, манзума ва таржималари каби бу мажмуа ҳам шу кунга қадар топилган эмас.

Фурқат тахм. 1886—87 й. ларда Марғилонга бориб, у ердаги Масжиди жоме ҳужрасида истиқомат қилган, ёру биродарлари кўмагида кичик дўкон очган бўлсада, асосан, шеърият билан шуғулланган, шаҳарнинг зиёлилари, жумладан, Хўжажон Рожий, Муҳаммад Умар УлшдмйҲавоий, Мулла Тошболту Ройиқ каби ижодкорлар билан танишиб, адабий суҳбатлар қурган. Фурқат илк бор газ. б-н танишиб, унинг «Тошкент шаҳрида босма бўлғон»лигини шу ерда билади. Янгиликка чанқоқ, тараққийпарвар шоирда ижтимоий ҳаётда юз берган ўзгаришларга, секинаста ёйила бораётган фан ва техника намуналарига қизиқиш уйғонади, янгиликлар билан бевосита танишиш, ўз кўзи билан кўриш иштиёқи зўраяди. 1889 й. бошларида Тошкент сафарига чиқади, Хўжандда тўхтаб, Тошхўжа Асирий бошлиқ шоирлар, адабиёт мухлислари билан учрашади, адабий кечаларда иштирок этади. Ниҳоят, 1889 й. нинг июнида Тошкентга келади. Тошкентдаги Кўкалдош мадрасаси ҳужраларидан бирида яшайди. Кўзга кўринган олим, фозиллар билан танишади. Шарифхўжа эшон тавсияси билан маълум муддат «Фарҳат» (шодлик, хурсандлик) тахаллусида шеърлар ёзади, лекин кўп ўтмай, эски тахаллусига қайтади.

Ф. Тошкентда рус зиёлилари, европача ҳаёт тарзи билан танишди. Чор маъмурлари шоирнинг театр, гимназияга, турли концертларга киритишни уюштирдилар, кўргазмаларга олиб бордилар. Янги тарихий шароит туфайли юз берган ўзгаришларни мушоҳада этиш натижасида Фурқат дунёқарашида жиддий ўзгариш бўлади ва бу ҳол унинг ижодида ўз бадиий ифодасини топади — маърифатпарварлик, европача илммаданият, фантехникага хайрихоҳлик шоир шеърларининг етакчи ғоясига айлана боради. Бу эса Фурқат нинт кўп асрли ўзбек адабиётига янги мавзулар, янги ғоялар олиб киришига замин бўлди. Тошкентда очилган эрлар гимназияси, маориф муассасалари, маданият ва санъат ўчоқларини, тобора кўпроқ кириб келаётган фантехника янгиликларини кузатиш оқибатида унинг «Илм хосияти», «Гимназия», «Виставка хусусида», «Акт мажлиси хусусида», «Тошкент шахрида бўлғон нағма базми хусусида», «Суворов» ва б. асарлари майдонга келди ва уларнинг барчаси 1890 й. ларда «Туркистон вилоятининг газети»да чоп қилинди.

Бу туркум асарларида Фурқат янгилик ва тараққиётнинг, илмфан ва европача маорифмаданиятнинг тарғиботчиси сифатида намоён бўлади; ўз ватандошларини замонавий билимларни пухта эгаллашга ва илғор халқлар қаторидан ўрин олишга даъват этади. Бирок Фурқат айрим замондошлари сингари рус истилочилик сиёсатининг асл моҳиятини бирданига англай олмади. Рус, Европа маданиятпарварлиги орқасида маҳаллий руслаштириш сиёсати пинҳон эканлигини сўнгроқ тушуниб етди. Худди шу йилларда яратилган «Шоир аҳволи ва шеър муболағаси хусусида» асарида Фурқат ижодкор ва бадиий адабиёт хусусида ran очиб, шеъриятда реалистик тасвир масаласини кўтарди.

Фурқат ҳакли равишда ўзбек публицистикасининг асосчиларидан бири хисобланади. Фурқатнинг публицист сифатидаги фаолияти 1890 й. дан бошланди. «Туркистон вилоятининг газети»га расман ишга кирди, газ. ни тайёрлашда бевосита катнащци. Бир йилдан кўпроқ вакт мобайнида Сатторхон каби илғор маърифатпарварлар билан ҳамкорлиқца ишлаб, газ. сахифаларида ўз мақолаларини эълон килди. Мас, 1891 й. 1ярмида «Хўқандлик шоир Зокиржон Фурқатнинг аҳволоти. Ўзи ёзгони» публицистик асарини ёзиб, шу газ. да эълон килди. 1891 й. майда Самарқандга борди, осориатиқалар билан танишди, газ. га хабарлар йўллади, кейин Бухорода бўдди. Июдда эса чет эл саёҳатига чиқди. Унинг чет элга саёҳати ҳақида турли тахминлар бор. Айрим маълумотларга қараганда, у атайин кэйтиб келмайдиган қилиб ўз юртидан чиқариб юборилган. Хуллас, 1891 й. нинг июлида Марв — Ашхобод—Боку—Батуми орқали Истанбулга борди. Дўстларига ёзган мактубларида, воқеаларни олдиндан билгандек, ватанидан бир умр ажралиб қоладиган одамнинг кайфиятини акс эттирди. Мас, Истанбуддан ёзган «Сабоға хитоб» шеърий мактубида Ватан иштиёқи, дўстлар соғинчи, ғурбат азоблари ва ёлғизлик мотивлари биринчи ўринга чиққан.

Ф. Истанбулдан Булғория ва Юнонистонга ўгди. Болқон ярим оролининг қатор шаҳарларида бўлди. 1892 й. нинг мартида Истанбулдан Ўрта денгиз орқали Арабистонга — Макка, Жидда, Мадина ш. ларига борди. Маккадаги ҳаж зиёрати муносабати билан «Ҳажнома» асарини яратди. Сўнг Бомбайга келди, Ҳиндистоннинг қатор вилоятларига саёҳат қилди. Унинг бу даврда ёзган насрий ва назмий мактубларида тушкунлик, онаюрт соғинчи ва изтироблари акс этган. «Адашганман» радифли ҳамда «Кашмирда», «Булбул» деб номланувчи лирик шеърлар туркуми шу жиҳатдан ўзига хос ҳижронномадир. 1893 й. мартида Фурқат Кашмир ва Тибет орқали Шарқий Туркистонга бориб, Ёркендда турғун яшаб қолди. Оила қурди. Табибликдан хабардор бўлган шоир доривор ўсимликлар билан савдо қилувчи дўкон очди, ижодий иш ва хаттотлик б-н шуғулланди. Фурқат доимо Ватанига қайтиш умиди билан яшади. Аввал бошлаган «Саёҳатнома» асари устидаги ишни Ёркендда давом эттирди. Лекин бу асар ҳануз топилгани йўқ. У ердан Тошкентга тгублицистик асарлар, турли мавзудаги хатмақолалар, Фарғона ва Тошкентдаги ёрдўстларига мактублар йўллаб турган. Фурқат ўзбек матбуоти тарихида фельетон жанрини бошлаб берди («Ҳинд найрангбози Ёркендда», 1905).

Баркамол лирикаси, жозибали насри ва ггублицистикаси билан 19-а. охири ва 20-а. бошларидаги миллий адабиётимиз ривожига улкан ҳисса қушган Фурқат онаватанидан узоқда вафот этди. Унинг жасади Ёркенднинг Донгдор қабристонига кўмилган. 1990 й. шоир қабри устига мақбара қурилган.

Фурқатнинг шеърлари китоб ҳолида дастлаб 1913 й. да Муқимий шеърлари билан бирга баёз ҳолида тошбосмада босилган эди, 50—80-й. ларда кўп бор нашр этилди. Шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида қатор илмий асарлар ёзилди, диссертациялар ёқланди, опера либреттоси, киносценарий ва б. яратилди. Ўзбекистондаги бир қатор қишлоқ, туман, мактаб, кўча ва хиёбонлар, боғлар унинг номи билан аталади.

Ас: Танланган асарлар, 2 ж. ли, Т., 1959; Асарлар мажмуаси [2 ж. ли], Т., 1991.

Ад.: Фурқат ва Муқимий ҳақида мақолалар, Т., 1958; Фурқат (тўплам), Т., 1959; Холид Расул, Фурқат. Танқидий биографик очерк, Т., 1959; Абдуғафуров А., Зокиржон Фурқат (ҳаёти ва ижоди), Т., 1977; Юсупов Ш., Фурқат йўлларида, Т., 1984; Қаюмов А., Шеърият жилолари. Абдурашид Абдуғафуров, Бегали Қосимов


Кирилл алифбосида мақола: ФУРҚАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ф ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ҲИНДИСТОН
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты