ЯСОЛ

ЯСОЛ (туркийча яса — сафга тизиш) — Шарқ мамлакатлари, хусусан, Ўрта Осиёда қўшиннинг ҳарбий сафар ҳамда жанг майдонида эгаллаган жанговар тартиби. Тарихий маълумотларнинг шаҳодат беришича, ҳар бир ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг Ясол даги доимий ўринлари олдиндан белгилаб қўйилган. Ясол даги қатъий тартибинтизомни ҳеч ким ўзбошимчалик билан бузиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Вақт ўтиши билан Ясол ҳам такомиллаштирилган, унинг гузилмаси мураккаб тус олган. Иккинчи Турк хоқонлиги ижтимоий, сиёсий, маданий турмуш тарзини акс эттирувчи қадимий туркий рун битикларидан хоқонлик қўшинининг Ясоли қуйидаги тарзда бўлганлигини, яъни у, асосан, елма, қараку (аванпост, соқчи гуруҳ), йизак, илки су (авангард, илғор қисм), ўнг (ўнг қанот) ва сўл (чап қанот) қисмлардан иборатлигини илғаб олиш мумкин. Қўшин маркази ва арьергардининг мавжуд бўлганлиги, уларнинг қандай номланганлиги ҳақида бирон фикр айтиш мушкул. Марказда ядак (пиёдалар), ўқчи (камонкашлар) ва йўртуғ (оғир қуролли суворийлар) жойлашган. Мазкур Ясол анъанавий 5 қисмдан ташкил топган жанговар тартибнинг типик намунаси ҳисобланади.

Амир Темур жаҳон ҳарбий санъати тарихида биринчи бўлиб жанггоҳда қўшинни 7 бўлакка тақсимлаган ҳолда жойлаштиришни жорий қилган (қ. Жанговар тартиб, Темурийлар ҳарбий санъати).


Кирилл алифбосида мақола: ЯСОЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАРБИЙ САНЪАТ
ЖАНГОВАР ТАРТИБ
ТОШКЕНТ
ТУРК ХОҚОНЛИГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты