ХОЛМИРЗАЕВ

ХОЛМИРЗАЕВ Шукур (1940.24.3, Бойсун тумани) — Ўзбекистон халк, ёзувчиси (1991). Тошкент университетининг журналистика ф-тини тугаттан (1963). «Ёш гвардия» нашриётида муҳаррир (1963—67), Муқимий номидаги мусиқали драма театрида адабий эмакдош (1967—69), «Гулистон» (1969— 75) ва «Шарқ юлдузи» (1978—80) жур. ларида адабий ходим, бўлим мудири.

Холмирзаевнинг дастлабки ҳикоя ва очерклари 1958 й. дан нашр этила бошлаган. X. ижодининг илк давридаёқ хикоя билан бир қаторда қисса жанрида ҳам калам тебратиб, «Оқ отли» (1962), «Тўлқинлар» (1963), «Ун саккизга кирмаган ким бор?» (1965) қиссаларини яратди. Бу асарлар 60-й. лардаги ўзбек қиссаларининг энг яхши намуналаридан бўлиб қолди. Ёзувчининг шу даврда ёзган ҳикоялари кейинчалик «Олис юлдузлар остида» (1971), «Ҳаёт абадий» (1974), «Оғир тош кўчса…» (1980), «Йўллар, йўлдошлар» (1984), «Бодом қишда гуллади» (1986), «Тоғларга қор тушди» (1987) сингари тўпламларидан ўрин олди. Холмирзаевнинг ҳикоя ва қиссаларида, бир томондан, ёшлик ва талабалик йилларининг ўзига хос романтикаси ифодаланган бўлса, иккинчи томондан, ёзувчи туғилиб ўсган Бойсун туманида яшовчи турфа табиатли кишилар ҳаёти, жамиятда ва улар руҳий оламида кечган кураш ва ўзгаришлар ўзининг бадиий талқинини топди. Кейинчалик Бойсун ва бойсунликлар ҳаёти X. ижодининг асосий мавзуси даражасига кўтарилиб, ёзувчи ижодида реалистик тасвирнинг устувор йўналишга айланишида муҳим омил бўлди. X. воқеликдаги мураккаб ҳаётий жараёнлар ва кишиларнинг зиддиятлардан иборат руҳий оламини кашф эта боргани сайин унинг дастлабки ҳикоя ва қиссаларидаги романтик пафос энди ўз ўрнини реализмга бўшатиб берди ва ёзувчининг ўзбек адабиётига «шафқатсиз реализм» унсурларини олиб киришига имконият яратди. X. 80—90-й. ларда яратган асарларида мазкур даврдаги жамият ва халқ ҳаётининг чуқур бадиий таҳлилини берди.

X. «Сўнгги бекат» (1976), «Қил кўприк» (1984), «Йўловчи» (1987), «Олабўжи» (1992), «Динозавр» (1китоб, 1996) сингари романларини ёзди. Холмирзаевнинг «Сўнгги бекат», «Йўловчи» ва «Олабўжи» романларида шўро жамиятининг 70—80-й. ларга келиб ичдан емирила бошлагани ёрқин бадиий образлар орқали акс эттирилди. Бу романларда кўтарилган ижтимоий масала ёзувчининг «Динозавр» романида ўзининг янгича бадиий талқинини топди. Шўро давлатининг халқпарвар давлат эканига, у олиб борган ички ва ташқи сиёсат халқ ва мамлакат манфаатига хизмат қилувчи сиёсат эканига астойдил ишонган кишининг ҳаёти ва руҳий оламидаги зиддиятлар кураши тасвири мазкур романнинг марказида туради.

X. ёзувчилар орасида биринчилардан бўлиб ўзбек халқи тарихининг «босмачилик ҳаракати» деб атаб келинган даврини ўргана бошлади. Ёзувчининг «Қил кўприк» романи ва «Қора камар» (1987) пьесасида шу мавзу ўз ифодасини топди. Уларда адашган кишилар фожиаси образларда ёрқин гавдалантирилган. X. пьесаси асосида Аброр Ҳидоятов номидаги Ёшлар театрида саҳналаштирилган «Қора камар» спектакли ёш авлодда тарихий ўтмишга янгича ёндашиш майлининг пайдо бўлишида муҳим роль ўйнади. Холмирзаевнинг ўзбек хотинқизларининг шўро давридаги фожиали тақдирига бағишланган «Зиёфат» пьесаси ҳам Ёшлар театрида саҳналаштирилган (1990).

X. сўнгги йилларда Ш. Бурҳонов, Б. Зокиров, Р. Чориев, Шуҳрат, О. Ёқубов, Ў. Умарбеков, А. Орипов, М. Қўшжонов сингари таниқли адабиёт ва санъат намояндалари ҳақида эсселар ва адабийтанқидий мақолалар ёзди.

X. — роман жанрида бир қатор асарлар ёзгани ва бу асарлар шу давр ўзбек романнавислиги тарихида муайян ўринга эга бўлишига қарамай, аввало ҳикоянавис. У ўз ҳикояларида А. Қодирий, А. Қаҳҳор каби ўзбек ёзувчиларининг энг яхши анъаналарини давом эттириш билан бирга ўзбек ҳикоянавислигини рус ва Европа ёзувчиларининг бадиий тажрибалари билан ҳам бойитди. Холмирзаевнинг энг яхши ҳикоялари қаҳрамон образининг янги ва ёрқинлиги, композициясининг ўзига хослиги, қаҳрамонлар тилининг рангбаранглиги билан ажралиб туради.

Ас: Сайланма [3ж. ли], 1—2ж. лар, Т., 200405.

Ад.: Каримов Ҳ., Шукур Холмирзаев, Т., 1999; Тавалдиев Г. Н., Шукур Холмирзаев ҳаёти ва ижодий йўли, Т., 2001; Д о ниёрова Ш., Ижодкор вауслуб, Т., 2004. Наим Каримов.


Кирилл алифбосида мақола: ХОЛМИРЗАЕВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
АЛИШЕР НАВОИЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты