ЯҲУДИЙ ПОДШОЛИГИ

ЯҲУДИЙ ПОДШОЛИГИ — Исроил-Яҳудий подшолиги парчаланиши (мил. ав. тахм. 935 йил) натижасида Жанубий Фаластинда барпо этилган қулдорлик давлати. Пойтахти — Қуддус шаҳри Мамлакат иктисодиётида деҳқончилик билан бир қаторда чорвачилик ҳам катта ўрин эгаллаган. Пул муомаласининг ўсиши, қишлоқ жамоасининг парчаланиши, ермулкларни зўрлик билан тортиб олиниши мулкий табақаланишга олиб келган. Подшо Иосия ҳукмронлиги даврида иқтисодиётда бирмунча юзаки ислоҳотлар ўтказилган. Хусусан, мил. ав. 622 йил қарздорларнинг қуллик муддатлари 6 йил билан чеклаб қўйилган, бироқ унга риоя қилинмаган. Айни вақтда қуддуслик коҳинлар ва зодагонлар манфаатини кўзлаб Қуддус Яхвага сажда қилишнинг марказига айлантирилган. Мил. ав. 586 йил Қуддус Бобил подшоси Навуходоносор II томонидан вайрон қилинган; яҳудийларнинг катта қисми асир қилиб олиб кетилган («Бобил асирлиги» ибораси шундан). Ахоманийлар шоҳи Кир //даврида (у мил. ав. 538 йил Бобилни забт этган эди) Қуддус қайта тикланиб, теократик ибодатхонашаҳар жамоаси вужудга келган. Ҳокимият форс сатраплари назорати остида бўлган яҳудий коҳинлари коллегияси қўлида мужассамлашган. Мил. ав. 3 — 2-асрларда аввал мисрлик Птолемейлар, сўнгра суриялик Салавкийлар ҳукмронлиги остида бўлган. Мил. ав. 167 йил Салавкийлар ва уларнинг Яҳудий подшолиги даги тарафдорлари — коҳинлар ва қулдорларга қарши қаратилган Манкавейлар (Хасмонейлар) қўзғолони кўтарилган. Натижада Иудея хасмонейлар сулоласи ҳукмронлиги остида мустақил бўлган. Қўшни қабилалар (идумейлар, итурейлар ва бошқалар) зўрлик билан яҳудийлаштирилган, ижтимоий зиддият кучайган. Александр Яннай даврида (мил. ав. 103—76 йиллар) фуқаролар уруши айниқса авжга чиққан. Мил. ав. 63 йил Иудея устидан Рим протекторатлиги ўрнатилган. Мил. 40-й. римликлар ҳокимиятни янги сулола — Иродларга топширганлар. Мил. 6й. да Иудея Рим прокураторлари томонидан бошқариладиган провинцияга айлантирилган; прокураторлар халқ қўзғолонларини аёвсиз бостирганлар. Мил. 66—73й. лардаги Иудея урушидан сўнг Яҳудий подшолиги узил-кесил барҳам топган.


Кирилл алифбосида мақола: ЯҲУДИЙ ПОДШОЛИГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Я ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИСРОИЛ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФАЛАСТИН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты