ХОТИРА

ХОТИРА — инъикос этилган нарса ва ҳодисаларни ёки ўтмиш тажрибаларни эсда қолдириш ва зарур бўлганда тиклашдан иборат психик жараён. У нерв системаси хусусиятларидан бири бўлиб, ташқи олам воқеалари ва организм реакциялари ҳакидаги ахборотни узоқ саклаш ҳамда уни онг фаолиятида ва хулқ, хаттиҳаракат доирасида такрор тиклаш қобилиятида намоён бўлади.

X. ҳакидаги дастлабки илмий қарашлар Шарқ мутафаккирлари ва юнон файласуфлари (Аристотель ва б.)да учрайди. Хусусан, Форобий Х. га билишдаги ақлий жараённинг таркибий қисми сифатида қараб, Хотирани фақат инсонга эмас, ҳайвонга ҳам хос хусусият эканини алоҳида таъкидлаган.

Хотиранинг физиологик асоси бош мия ярим шарлари пўстлоғининг муваққат боғланиши (қ. Ассоциация) ва уларнинг кейинги фаолиятидан иборат. Хотира кулами, ахборотларнинг узоқ вакт ва мустахкам сакланиши, шунингдек, муҳитдаги мураккаб сигналларни идрок этиш ва адекват реакцияларда ишлаб чикиш бош мия нерв ҳужайралари (нейронлар) сонининг кўпайиб бориши ҳамда унинг структураси мураккаблашуви жараёнида ўсиб боради. Физиологик тадқиқотларда қисқа ва узок, муддатли Хотиралар қайд этилган. Қисқа муддатли Хотирада ахборотлар бир неча дакиқадан бир неча ўн минутгача сақланади, нейронлар ишига халал берилганда (мас, электр шок, наркоз таъсирида) у бузилади. Узоқ муддатли Хотирада ахборотлар одам умри бўйи сақланиб турли таъсирларга чидамли бўлади. Кисқа муддатли X. астасекин узоқ муддатли Хотирага айланади. X. руҳиятнинг ўтмиш ҳолати билан ҳозирги ҳолати ва келгусидаги ҳолатларга тайёрлаш жараёнлари ўртасидаги ўзаро алоқадорликни кўрсатади. Бошқа психик ҳодисалар каби X. ҳам шахснинг хусусиятлари, унинг эҳтиёжи, қизиқишлари, одати, феълатвори ва ш. к. билан узвий боғлиқ.

X. намоён бўлишдаги шаклига кўра, шартли равишда эмоционал X. (ҳистуйғуни эсда тутиш), образ Х. си (нарсаларнинг тасвири ва хусусиятларини эсда тутиш), сўзмантиқ Хотираси (нарсаларнинг моҳияти, мазмунини сўз билан ифодаланган ҳодда эсда тутиш) каби турларга бўлинади. Булардан инсонда сўзмантиқ Хотираси етакчи ўрин тутади. Хотиранинг барча тури бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда кечади. Психологияда, шунингдек, ихтиёрий ва ихтиёрсиз Хотиралар фарқ қилинади. Ихтиёрий Хотирада муайян материални эсда олиб қолиш олдиндан мақсад қилиб қўйилади; ихтиёрсиз Хотирада бундай максад бўлмайди — бирор фаолиятда (мас, меҳнат жараёнида ёки ким биландир суҳбатлашиб турилганда) ўзўзидан эсда сақлаб қолинади. Барқарорлиги жиҳатдан ихтиёрий X. ихтиёрсиз Хотирадан самаралироқ.

Фанда X. билан боғлиқ равишда унутиш масаласини ўрганишга аҳамият берилмоқда. «Нормал» унутишни психик касалликлардаги X. бузилишидан фарқ қилмоқ керак. Бу касалликларда X. сусайиши (гипомнезия), йўқолиши (амнезия) ёки бир томонлама кучайиши (гипермнезия) кузатилади. Баъзи касалликларда у сифат жиҳатдан бузилади: беморга бўлмаган воқеаларни гўёки ўз бошидан кечиргандек туюлади, ёки қачонлардир бўлиб ўтган воқеаларни кеча ёки бугун рўй берган деб ўйлайди (конфабуляция, псевдореминсценция), Бундай сохта Хотиралар кишида жиддий руҳий хасталиклар оқибатида келиб чиқади. Бундай касалликларга бош мия қон томирлари атеросклерози, шикастланиш, мияга қон қуйилиши ҳолатлари, оғир заҳарланишлар оқибати (мас, алкоголизмда учрайдиган психоз) ва ш. к. киради. X. бузилганда уни келтириб чиқарувчи асосий касалликни даволашга эътиборни қаратиш керак.


Кирилл алифбосида мақола: ХОТИРА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФОРОБИЙ
ЕР
ТОШКЕНТ
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты