ЕЛГАВА

ЕЛГАВА (1917 й. гача расмий номи Митава) — Латвиядаги шаҳар (1573 й. дан), Лиелупе дарёсидаги пристань. Т. й. тугуни. Аҳолиси 73,9 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Машинасозлик («РАФ» микроавтобуслари, қ. х. машинасозлиги з-длари), енгил, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Латвия қ. х. академияси, тарих ва бадиий музейлар ишлаб турибди. Елгава 1226 й. дан маълум. 1561 й. дан Курляндия герцоглиги пойтахти. Аннас черкови (17—18-а. лар), Елгава саройи (18-а., меъмори В. В. Растрелли); Петрин Академияси (18-а.), Медем Вилласи (19-а.) сақланган.


Кирилл алифбосида мақола: ЕЛГАВА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЛАТВИЯ
ТАРИХ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты