ЕЛИМЛИ БИРИКМА

ЕЛИМЛИ БИРИКМА — машина деталлари, қурилиш конструкциялари, мебеллар, енгил саноат буюмлари ва б. нинг елим ёрдамида тайёрланадиган ажралмас бирикмалари. Елимли бирикма турли хил материалларни маҳкамлашга имкон беради. Пўлат, алюминий, жез, текстолит, гетинакс, шиша, фанер, ёғоч, газлама, пластмасса, резина ва б. материаллардан буюмлар тайёрлашда Елимли бирикма фойдаланилади. Жиҳозларни йиғиш ва иншоотларни қуришда Елимли бирикма пайвандлаш, парчинлаш ва б. усулларнинг ўрнини қоплаши мумкин. Силжишга ёки бир текис узилишга дучор бўладиган бирикмаларда Елимли бирикма усули қўлланилади. Елимли бирикма чоки жуда мустаҳкам бўлиб чиқади. Мас, пластмассаларнинг елимланган чоки мустаҳкамлиги материал мустаҳкамлигидан ҳам юқори бўлади, лекин Елимли бирикма узоққа чидамайди. Елимли бирикма учун дурадгорлик елимлари, универсал (ҳаммабоп) елимлар, органик ва анорганик елимлар ишлатилади (қ. Елим).


Кирилл алифбосида мақола: ЕЛИМЛИ БИРИКМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ШИША
ЕР
ТОШКЕНТ
ДУРАДГОРЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты