ХУЛМ

ХУЛМ — ўрта асрларда Тохаристонта тобе бўлган қад. шаҳар. Балхнинг шаркий тарафида, Амударёдан 6 фарсах нарида, Ҳиндукуш тоғидан оқиб келадиган X. сойи бўйида жойлашган. Унинг харобалари Тошқўрғон ш. (Шим. Афғонистон)нинг шим. ғарбий тарафида бўлган. 7-а. да хитой сайёхи Сюань Цзан Тохаристондаги Хулин ёки Хуенмо мулкини қайд этиб ўтган. У ерда 10 та будда монастири ва 500 га яқин роҳиб бўлган. X. шаҳри 706 й. араблар томонидан босиб олиниб, вайрон этилган, лекин тез орада қайта тикланган. 737 й. Х. да арабларнинг қўрикчилари жойлашган. 9-а. да шаҳарда жоме масжиди бўлган; арабларнинг аздий, бакр, тамим ва қайс қабилалари яшаган. 10-а. да X. кичик шаҳар бўлсада, кўплаб қишлоклари ва экинзорлари бўлган кенг рустоққа эга эди. Маҳмуд ибн Валинянг ёзишича, Хулмнинг ҳавоси тоза бўлиб, эртаю кеч тинмайдиган шамол эсган, уни «X. шамоли» деб аташган. 10-а. да X. дарёсидан шаҳар атрофини суғориш учун каналлар чиқарилган. 15-а. да темурийлар даврида Хулмнинг пул зарб этиладиган ўз зарбхонаси бўлган. 17-а. да X. Балх вилоятининг энг асосий шаҳарларидан ҳисобланган. 18-а. да Хулмнинг жан. шарқида Тошқўрғон ш. га асос солинган, у Ҳиндистондан Бухорога келадиган савдо йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Кейинчалик X. астасекин таназзулга учраб, 19-а. нинг 2-ярмида ташландиқ ҳолга келган.

Ад.: Камалиддинов Ш. С., Историческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX — начала XIII вв., Т., 1996.


Кирилл алифбосида мақола: ХУЛМ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР
ИБН СИНО
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты