ЕР ТУЗИШ ЛОЙИҲАСИ — ер тузиш ишларини бажариш натижаларига асосан ерга эгалик қилувчи хўжаликнинг амалда ва истиқболда ердан фойдаланиш даражасини аниқлаб берувчи ҳужжат. Е. т. л. 4 қисмдан: тушунтириш хати, ҳисоб жадваллари, лойиҳа чизмалари, хуқуқий хзокжатлар мажмуасидан иборат. Тушунтириш хатида Ер тузиш лойиҳаси л . да бажарилиши кўзда тутилган тадбирларни асослаш нуқтаи назари ва ер тузиш манбаи (объект)нинг табиий-иқтисодий шароитлари баён этилади. Ер тузиш лойиҳасининг ҳисоб қисми зарур жадвал ва лойиҳа ечимлари бўйича ҳисоблаш қайдномаларидан иборат. Барча ҳисоб-китоб ишлари ўз навбатида тушунтириш хатида асослаб берилади. Лойиҳа чизмаларида қабул қилинган шартли белгиларга асосланган, лойиҳаланаётган жой тафсилотининг амалдаги ва ис-тиқболдаги ҳолатлари кўрсатилади. Ер тузиш лойиҳаси таркибига кирувчи ҳужжатлар тўпламида шу лойиҳани тегишли ташкилотлар ва муассасаларда кўриб чиқиш, тасдиқлаш, амалга ошириш тадбирлари, лойиҳани жойга кучириш тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
Ер тузиш лойиҳаси хўжаликлараро ва хўжаликда ер тузиш турларига бўлинади. Ер тузиш лойиҳаси барча иштирокчи мутахассислар, лойиҳа ташкилоти раҳбарияти ва буюртмачилар томонидан имзоланади. Тайёрланган Ер тузиш лойиҳаси белгиланган тартибда куриб чиқилади ва тасдиқланади.
Ер тузиш лойиҳаси мунтазам равишда муаллифлик назоратида бўлади. Ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш жараёнида айрим ўзгартиришлар ёки аникликлар киритилиши мумкин. Ҳар бир ҳолатда зарур ҳуқуқий ҳужжатлар расмийлаштирилади.
Ер тузиш лойиҳаси натижаларига кўра, айрим тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш учун бир босқичли иш лойиҳалари ҳам тузил ади.
Қосимжон Раҳмонов.