ХЭБЭЙ

ХЭБЭЙ — Хитойнинг шим. қисмидаги провинция, шарқдан Сариқ денгизнинг Ляодун ва Бохайвань қўлтиқлари ўраб туради. Майд. 202,7 минг км2. Аҳолиси 65,7 млн. киши (1999). Ҳудудининг катта қисми Буюк Хитой текислигида, ғарб, шим. ва шим. ғарбида тоғлар бор. Дарёлари зич. Маъмурий маркази — Шицзячжуан ш.

X. — Хитойнинг энг ривожланган провинцияларидан бири. Кўмир, металлургия, машинасозлик, тўқимачилик, фарфорчинни саноатлари мамлакат аҳамиятига эга тармоқдар. Мамлакатда қазиб олинадиган кўмирнинг катта қисми Хэбэйга тўғри келади, шунингдек, темир рудалари ҳамда нефть конлари топилган. Кўп тармоқли машинасозлик, хусусан, энергетика, кончилик, транспорт, металлургия, нефть саноати учун жиҳозлар, қ. х. машиналари и. ч. ривожланган. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Ханьдан ва Шицзячжуанда йирик тўқимачилик ктлари, Таньшанда керамика кти ишлаб турибди. Провинциянинг марказий ва шарқий қисмлари провинция таркибида бўлмаган Пекин ва Тяньцзин марказга бўйсунувчи шаҳарлар билан мамлакатнинг ягона саноат рнини ташкил қилади. X. — мамлакатнинг муҳим деҳқончилик рни. Асосий экинлари: ғалла ва пахта, шунингдек, мойли ва б. техника экинлари экилади. Қ. х., асосан, шаҳарлар аҳолисини озиқ-овқат хом ашёси билан таъминлашга қаратилган. Буғдой, маккажўхори, гаолян, тариқ, шоли экинлари катта ҳудудларни эгаллайди. Шунингдек, соя, ер ёнғоқ, кунжут, каноп ҳам экилади. Тамакичилик, сабзавот ва боғдорчилик билан ҳам шуғулланилади. Чорвачиликда қорамол, эшак, қўй ва чўчқа боқилади. Паррандачилик ривожланган. Қирғоққа яқин сувлардан балиқ овланади. Буюк канал орқали кема қатнайди.

X. ҳудудида қад. одам — синантроплар қолдиқлари топилган. Қадимда X. ҳудуди «Янь ва Ю ери» деб номланган. 17-а. ўрталаригача турли подшоҳлик ва давлатлар таркибида бўлган, ўша вақтдан Чжили провинцияси таркиб топган. 1928 й. дан X. номи билан аталади.


Кирилл алифбосида мақола: ХЭБЭЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
БУЮК БРИТАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты