ЕФРЕМОВ Филипп Сергеевич

ЕФРЕМОВ Филипп Сергеевич (1750, Вятка — 1811 й. дан сўнг вафот этган) — рус сайёҳи, Ўрта Осиё, Тибет ва Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилган. Оренбург чегара р-нида хизмат қилаётганида (1774) қозоқлар асирга олиб, Бухорога келтирилган. У Бухоро оталиғи Дониёлбий қўлида хизмат қилган. Кейинчалик ўнбоши, элликбоши, юзбоши қилиб тайинланган. Оталиқнинг Самарқанд, Хива ва Эрон юришларида қатнашган. Кейинроқ Қўқон хонлигига қочиб ўтган. У ердан Қашқар, Тибет, Кашмир орқали Ҳиндистонга борган. Инглизлар кемасида Калькуттадан Африка жан. орқали Англияга, у ердан 1782 й. да СанктПетербургга қайтиб борган. Кейинчалик Кавказ, Украина ва Ғарбий Сибирдаги божхоналарда ишлаган. Е. Ўрта Осиё, Тибет ва Ҳиндистон мамлакатларининг сиёсий тузуми, табиати, ҳарбий қудрати, аҳолиси, урф-одатлари ва ҳаётига оид саёҳатнома ёзиб [«Тўққиз йиллик саёҳат (1774—1782)»] 1786 й. Петербургда нашр эттирди. Унда кўплаб форс ва ўзбек сўзларига изоҳ берган.

Ас: Девятилетнее странствование, 5 изд. [под. ред. Э. Мурзаева], М., 1952.

Ад.: Ҳасанов Ҳ., Хофизи Абру, Хайдар Мирза, Филипп Ефремов, Т., 1964.


Кирилл алифбосида мақола: ЕФРЕМОВ Филипп Сергеевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: E ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ЭРОН
УКРАИНА
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты