ХЎЖАМБЕРДИБИЙ МАДРАСАСИ

ХЎЖАМБЕРДИБИЙ МАДРАСАСИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1688, 1834); Ичан қалъада, Полвон дарвоза яқинида. Дастлаб таркибида масжид, 10—12 ҳужрали, бир ҳовлили қилиб тўртбурчак тарҳли (20×38 м) Хўжамбердибий мадрасаси қурилган. 1834 й. Оллоқулихон мадрасаси қурилиши муносабати билан Мадраса икки ҳовлили қилиб қайта қурилган: шакли хуржунга ўхшагани учун «Хуржун Мадраса» деб ҳам аталган. Аввалги мадрасадан масжид ва унга ёндош ҳужралар сақланган. Бир гумбазли оддий дарвозахона (3,0×3,0 м) дан ҳовлиларга ҳамда Оллоқулихон мадрасасига олиб борувчи йўлак (пандус)га ўтилади. Шим. ҳовлида (11,7×9,8 м) 10 та ҳужра ва жан. ҳовлида (4×7 м) 6 та ҳужра ҳамда дарсхона (3,5×3,5 м) жойлашган; дарсхона деворига ишланган меҳроб ундан масжид сифатида фойдаланилганини кўрсатади. Бино қиёфаси Оллоқулихон мадрасаси меъморий шаклига яқинлаштирилган, ҳужралар пастқам, балхи гумбазли, содда безаксиз; фақат эшик ёғоч ўймакорлигида зийнатланган.


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАМБЕРДИБИЙ МАДРАСАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ИЧАН ҚАЛЪА
ХИВА
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты