ХЎЖАНДИЙ (14-а. нинг 2-ярми Хўжанд — 15-а. бошлари) — шоир, дунёвий адабиёт вакилларидан бири. X. ҳақида биографик маълумотлар сакланмаган. Бизгача унинг «Латофатнома» асари етиб келган. Асар Хоразмийшшт «Муҳаббатнома»сига назира тарзида ёзилган. Достон ўнта нома (мактуба)дан иборат. Асарда севги тараннум этилиб, висол иштиёқи ва ҳижрон изтироблари тасвирланган.
Тилар бўлсанг жаҳон ичра аморат.
Фақирлар кўнглини қилгин иморат каби мисраларида инсонпарварлик ғоялари илгари сурилган. «Латофатнома» 15-а. бошларида ўзбек шеъриятига хос деталлар ва бадиий анъаналар (айниқса, тажнис)га бой, тили оммабоп. Форсча, арабча сўзлар кам. Унда фикрий аниқлик ва ҳиссий жўшқинлик мужассам. Асар Олтин Ўрда хонлигида яратилган туркий тилдаги нодир адабий асар бўлиб, ўзбек адабиётида номанавислик жанрига муҳим ҳисса бўлиб қўшилган.
Ад.: Ўзбек адабиёти, 1ж., Т., 1959.