ХЎЖАНИЁЗОВ Махсет Сапарович

ХЎЖАНИЁЗОВ Махсет Сапарович (1947.4.4, Нукус) — опера хонандаси ( бас). Ўзбекистон (1993), Қорақалпоғистон (1980), Татаристон (1981) халқ артисти. Тошкент консерваториясини тугатган (1972). 197274 йлар Навоий театрида, 1974 й. дан Қорақалпоқ давлат мусиқали драма ва комедия театрида яккахон хонанда, айни пайтда Нукус мусиқа билим юртида ўқитувчи. Опера саҳнасида Примбий (Н. Муҳаммаддинов, «Ажиниёз»), Гремин (П. Чайковский, «Евгений Онегин»), Кдри лўли (С. Рахманинов, «Алеко») каби партияларни ижро этган. Концерт репертуаридан қорақалпоқ (Т. Эсиркеновнинг «Ўзбекистоним»), ўзбек (Ҳ. Раҳимовнинг «Севимли ёр», Т. Содиқовнинг «Жонон кўринур») ва чет эл мумтоз композиторлар (Брамс, Бетховен, Верди ва б.)нинг романс, қўшиқ ва ариялари, шунингдек, қорақалпоқ халқ кўшиклари («Бўзатов», «Жетиасирим») ўрин олган. Минтақавий (Тошкент, 1972) ва халқаро (Тошкент, 1977; Рио де Жанейро, 1979) танловлар лауреати. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон Давлат мукофоти лауреати (1983).


Кирилл алифбосида мақола: ХЎЖАНИЁЗОВ Махсет Сапарович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
РАЖАБИЙЛАР
МУСИҚА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты