ХЎЖАҲАЙРОН ГАЗКОНДЕНСАТ КОНИ — Қашқадарё вилояти Косон туманидаги кон. Муборак т. й. станциясидан 15 км шим. ғарбда. 1959 й. да очилган. 1978 й. да фойдаланишга топширилган. Кон рельефи чўл текислигидан иборат. Хўжахайрон структураси Муборак кўтарилмасида жойлашган бўлиб, шим. шарққа чўзилган брахиантиклинаддан иборат. Бурма асимметрик тузилишга эга, ўки ёйсимон эгилган, қабариқ томони жан. га йўналган. Хўжаҳайрон газконденсат конида жами 4 та бурғи қудуғи қазилган, юра, бур, палеоген, неоген ва тўртламчи давр ётқизиқлари очилган. Саноат миқёсидаги газ уюмлари билан боғлиқ бўлган горизонтлар бўш оҳактошлардан тузилган, айрим жойларида зич, ғовакли оҳактош қатчалари мавжуд. Уюм қатлами гумбазли типга мансуб. Ушбу горизонтлар 1697 —1710 м чуқурликда очилган. Горизонтнинг қуйи қисмидан (1720—1718 м) газ сув билан бирга чиқади. Қатлам сувлари минераллашган, натрийхлор коэффициента миқдори 0,9—0,92. Ҳоз, кунда кондан фойдаланилмоқда.