ЁДНОМА

ЁДНОМА — қад. туркий халқлар бадиий ижодининг битиктошлар (эпитафия) тарзидаги жанри; туркий рун (УрхунЕнисей ёзувлари) ёзувида битилган, мил. 68а. ларга мансуб (мас, Билга хоқон битиктоши, Култегин битиктоши ва б.). Ё. ларнинг насрий ва эпик турлари бор. Насрий Ёднома ларда мисралар сўнгида қофия ва шеъриятнинг ягона белгиси бўлган банд йўқ («Девону луғотит турк», Алп Эр Тўнга марсияси). Эпик Ёдномалар мемуар шаклида ҳам ёзилган (Тўнюқуқ битиктоши). Бу Ё. ларда турк хоқонлигининг келиб чиқиши, раҳбарлик тизими, ҳарбий юришлар, мамлакатнинг аҳволи акс этган бўлиб, сиёсий руҳ кучли; ички ва ташқи кураш тасвирланган. Хоқонликнинг Хитой ҳукмронлигидан озод этилиши айтилган. Ёднома ларнинг баъзи хусусиятлари кейинчалик оғзаки ва ёзма ижодда ривожлантирилган (қ. Марсия).

Ад.: Абдураҳмонов F., Рустамов А., Қадимги туркий тил, Т., 1982; Рационов Н., Турк хоқонлиги, Т., 1993.


Кирилл алифбосида мақола: ЁДНОМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ХИТОЙ
ТУРК ХОҚОНЛИГИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ДЕВОНУ ЛУҒОТИТ-ТУРК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты