ЁМОН ЖАРОҲАТ

ЁМОН ЖАРОҲАТ, — Боровский касаллиги, Тошкент яраси, Қўқон яраси — лейшманиознинг бир хили, тери лейшманиози. Инфекцияни тарқатувчи искабтопарлар бор жойда — Европанинг Ўрта денгиз бўйидаги мамлакатларида, Шим. Африкада. Кичик ва Жан. Осиё мамлакатларида, шунингдек, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда учрайди. Лейшмания юққан искабтопар баданни чақиб, ғудда (дўмбоғча) қилади, кейин бу ғудда ярага айланади. Ёмон жароҳатнинг икки хили учрайди:

1) шаҳарга хос хили (қуруқ хили, Ашхобод яраси) — яширин даври 6—8 ой, касаллик 8—12 ой (баъзан ортиқ) давом этади; инфекция бемордан тарқалади;

2) чўлга ёки қишлокда хос хили (ҳўл хили, Пенди яраси) — яширин даври 10—12 кун, касаллик 2—4 ой давом этади. Инфекция лейшмания юққан кемирувчи ҳайвонлар (кум сичқон, юмронқозиқ ва б.) дан, шунингдек, касал кишилардан тарқалади. Ёмон жароҳат бўлиб ўтган организмда мустахкам иммунитет вужудга келади. Ёмон жароҳат ғуддалигида даволанмаса, яра битгач, ўрни чандиқ бўлиб қолади. Олдини олиш. Уйжой атрофидаги кемирувчилар, уларнинг уяси ва искабтопарларни йўқотиш, пашшахона тутиш, репеллентлар (ҳашаротлардан сақланиш учун баданнинг очиқ жойларига суртиладиган ва кийимбошларга пуркаладиган кимёвий моддалар)дан фойдаланиш тавсия этилади. Ёмон жароҳат тарқалган жойга кўчиб келувчилар эҳтиётдан эмланади, натижада Ёмон жароҳатнинг шаҳар ва қишлоқхилига қарши иммунитет тез вужудга келади. Ёмон жароҳат ҳозир деярли йўқотилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЁМОН ЖАРОҲАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТОЖИКИСТОН
ЕР
ОСИЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты