ЮЛДУЗ АСТРОНОМИЯСИ

ЮЛДУЗ АСТРОНОМИЯСИ — астрономиянинг юлдузлар системасининг тузилиши, таркиби, динамикаси ва эволюциясининг умумий қонуниятларини тадқиқ қилиш ва бу қонуниятларни бизнинг юлдузлар системамиз (Галактикамиз) га татбиқ қилинишини ўрганиш билан шуғулланувчи бўлими. Алоҳида юлдузлар, туманликлар ўрганиладиган астрофизикадан фарқи шундаки, бунда объектларнинг тўплами ансамбли тадқиқ қилинади. Юлдуз астрономияси 3 та бўлим: юлдузлар статистикаси, юлдузлар кинематикаси ва юлдузлар динамикаси бўлимларидан иборат.

Юлдузлар статистикасида юлдузларнинг физик ва кўринма хусусиятларини ифодаловчи катталиклар (массалари, ёрқинлиги, спектрал синфлари, параллакси, тезликлари, кўп рангли фотометрик параметрлари ва бошқалар) орасидаги эмпирик қонуниятлар кузатув маълумотлари асосида топилади, шу маълумотлар бўйича Галактикамизнинг тузилиши ва унинг ташкил этувчилари тадқиқ қилинади. Бунда, хусусан, юлдузларнинг ёрқинлик, равшанлик ва фазовий зичлик функцияларини ўзаро боғловчи интеграл тенгламаларидан фойдаланилади.

Юлдузлар кинематикасида эса Сомон Йўлининг Галактикамиз ўзаги атрофида дифференциал айланиши хусусиятлари ва, умуман, юлдузларнинг нурий ҳамда кўндаланг тезликлари компоненталарини кузатувдан топиш муаммолари ўрганилади. У турли халқаро кузатув дастурларига (жумладан, юлдузларнинг хусусий ҳаракатини аникдаш дастурига) асосланган. Юлдузларнинг фазовий тезлик векторларини топиб, уларнинг қатор физик гуруҳлари ва тўдалари кашф қилинган. Қуёш тизимининг Галактикамиз ўзаги атрофидаги ҳаракати ва унинг турли махсус кинематик параметрлари қиймати тўла ҳисоблаб топилган. Замонавий тадқиқотларга кўра, Галактикамиз 5 қисм (ўзак, диск, балж, гало ва тож) дан иборат бўлиб, уларнинг таркиби ва кинематикаси нисбатан яққол фарқ қилади. Мас, гало, асосан, қизил гигант, қисқа даврли цефеида юлдузлари, субмитти юлдузларнинг шарсимон тўдаларидан ташкил топган бўлиб, улар диск қисмда умуман бўлмайди, чунки диск галога мансуб бўлмаган узун даврли цефеидалар (ўтагигантлар), спектрал синфи О ва В бўлган қайноқ юлдузлар, ёш гигантлар, юлдузларнинг тарқоқ тўдаларидан иборат.

Бундай мураккаб тузилишга эга бўлган спиралсимон Галактикамизнинг вужудга келиши ва эволюцияси билан юлдузлар ва улар тизимининг динамикаси шуғулланади. Юз миллиард юлдуздан ортиқ Галактикамизнинг гравитацион майдони мураккаб ва узлуксиздир. Унинг моделини тузишда бу майдон гравитацион куч функцияси регулятор деб олиниб, маълум кинетик ва гидродинамик тенгламалар Пуассон тенгламаси билан бирга ечилади. Ихтиёрий юлдуз динамикасини дастлаб ушбу умумий регуляр куч функциясига ва маълум даражада унга кўшни юлдузларнинг таъсирига боғлиқ нотекис кучлар орқали ифодаланади. Асосий тадқиқотлар регуляр майдонни аниқ моделлаштириш, унинг протогалактика ҳолатидаги тузилиши ва бу икки ҳолат орасидаги қатор дискрет даврларни тиклаш муаммолари устида олиб борилмоқда. 20-аср 90-й. ларида Галактикамиздан ташқаридаги астрономия кескин ривожланиб, бошқа миллиард галактикалар кузатуви ва физикаси фаол ўрганилаётганини ҳамда улар ичида кўплаб туғилаётган галактикалар кузатилмоқда. Ўзбекистонда Юлдуз астрономиясига дори тадқиқотлар Ўзбекистон ФА Астрономия институтида ва Ўзбекистон миллий унтида олиб борилади.


Кирилл алифбосида мақола: ЮЛДУЗ АСТРОНОМИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЮЛДУЗЛАР
АСТРОНОМИЯ
АСТРОФИЗИКА
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты