ЁНҒИНДАН САҚЛАНИШ ТАДБИРЛАРИ — ёнғиннинг олдини олиш ва тарқалишига йўл қўймаслик тадбирлари мажмуи. Саноат ва фуқаролар объектларини лойиҳалаш ва қуришда бу тадбирлар кўзда тутилади, объектлардан фойдаланиш даврида уларга риоя қилинади. Технологик қурилмалар ва электр ускуналар тизимининг ёнғинга нисбатан хавфеизлигини таъминлаш; ўтга чидамли қурилмаларни танлаш, сув билан таъминлаш йўлларини қуриш; бино ёки иншоотларнинг бир қисмидан қўшни қисмига ёнғин тарқалишига йўл қўймаслик учун ёнғинга қарши девор (брандмауэр)лар, ёнмайдиган ёпма ва пардалар қуриш ишлари Ёнғиндан сақланиш тадбирларига киради. Ёнғинга қарши деворлар қуриш мумкин бўлмаган ҳолларда ёнғинга қарши зоналар, яъни бинонинг ўтга чидамли материаллардан қурилган ва секцияларга ажратилган участкалари ҳосил қилинади. Пахта саноати корхоналари ёнғинга қарши кураш қоидаларига риоя қилган ҳолда шамолнинг аксарият йўналиши бўйича турар жой рнларидан кейин қурилади. Пахта омборлари ва б. катта иншоотлар шамолнинг аксарият йўналиши уларнинг диагонали бўйича ўтадиган қилиб қурилади ва бу йўналиш бўйича аввал ёнғин чиқиш хавфи кўпроқ бўлган объектлар, кейин учқун чиқиш хавфи бўлган бинолар жойлаштирилади. Пахта омборлари ёки бунтлари орасида ёки улар билан бошқа бинолар орасида ёнғин етиб бормайдиган даражада масофа қолдирилади. Мас, пахта омборлари ораси 30 м дан, пахта бунтлари ораси 20 м дан кам бўлмаслиги керак. Саноат корхоналари хрвлиларида мойли латтапутталар йиғиштирилиб, алоҳида ажратилган жойларда сақланиши лозим. Ёнғин чиққанлигини ва унинг ўчоғини аниклаш учун ёнғин сигнализацияси воситалари (ёнғин билдиргичлари, алоқа линиялари ва б.) ўрнатилади. Замонавий бинолар ёнғинга қарши автоматик (дренчерли ёки спринклерли) тизимлар билан жиҳозланади. Бунда бинонинг шипларига ўрнатилган датчиклар хона ичидаги тра кескин кўтарилганда ёки тутун концентрацияси кўпайганда сигнал беради ва сув ёки газли ўт ўчириш тизимини ишга туширади. Кўпгина самолёт ва кемалар ҳам ана шундай тизимлар билан жиҳозланади. Ёнғин кўпинча кишиларнинг бепарволиги ва эҳтиётсизлиги оқибатида, мас, ёнган хавфеизлиги ёки хавфеизлик техникасига риоя қилинмаганда, газ плиталари ёқиқ ҳолда, электр қиздириш асбоблари уланган ҳолда қаровсиз қолдирилиши оқибатида келиб чиқади. Корхона ва идораларнинг ичига ўт ўчиргичлар, ўт ўчириш шланглари, ҳовлиларида ўт ўчиришга тегишли анжомлар сақланадиган шчитлар ўрнатилади. Ёнғиндан сақланиш тадбирлари е т. ва ўт ўчириш билан боглиқ масалалар б-н махсус ташкилот (ёнғин муҳофазаси ташкилоти) шуғулланади (яна қ. Ўт ўчириш, Ўт ўчириш техникаси).