ЁПИҚ СУҒОРИШ ТИЗИМИ

ЁПИҚ СУҒОРИШ ТИЗИМИ — суғориладиган майдонларга сув узатадиган қувурлар тармоғи. Қувурлар 0,6—1,5 м чуқурликда (қувур устигача) ёки ер юзасига ётқизилади. Ер ости қувурлари ўтирмайдиган ва кўпчимайдиган қумлик, шагал ва ш. к. мустаҳкам грунтларга ётқизилади. Сув текканда ўтирадиган грунтларда аввал траншея қазиб сув қуйилади, кўпчийдиган грунтларда эса қувур тагига 20 см дан кам бўлмаган қалинликда қум солинади. Ёпиқ суғориш тизими учун асбестцемент, темирбетон, полиэтилен, металл ва шу каби қувурлардан фойдаланилади. Сув узатиш усули бўйича Ёпиқ суғориш тизими босимли (сув насос ёрдамида берилади) ва ўзиоқар босимли (жойнинг табиий нишаби ҳисобига босим ҳосил бўлади) суғориш шохобчаларига бўлинади, одатда, бунга нишаблик 0,025 дан юқори бўлган жойларда эришилади. Қувурлардаги сувнинг минимал оқим тезлиги лойқачўкиндиларни оқизиб кетишни, максимал тезлиги эса сугориш тўхтатилгандан сўнг қувурларни чўкиндилардан ювиб, чиқариб ташлашни таъминлаши лозим. Босимли Ёпиқ суғориш тизимининг асосий элементлари: сув манбаи (дарё, канал, сув омбори, ер ости сувлари ва б.); насос ст-яси, сув тарқатгич қувурлар тармоғи; ёмгирлатиш ва суғориш машиналари; кўчма ёки кўчмас сув қуйиш қувурлари; қувурлар йўлидаги иншоотлар ва очибберкитадиган қурилмалар; сув ташлама ва оқова каналлари.

Ўзиоқар босимли Ёпиқ суғориш тизими босимли шохобчадан фақат насос ст-ясининг йўклиги б-н фарқ қилади. Ёпиқ суғориш тизими конструкцияси бўйича кўчмас, ярим кўчма ва кўчма бўлади. Кўчмас тизимларда сув босим остида доимий гидрантлар ўрнатилган сув қувурларга берилади, улар орқали эса кўчмас суғориш машиналари ёки бошқа суғориш қурилмаларига оқиб келади. Ярим кўчма Ёпиқ суғориш тизимида сув ёмғирлатиш қурилмалари ёки сувни тупроқ ичидан томчилаб ёки эгатларга оқизиб берадиган жўмракларга доимий ер ости ва кўчма ер усти сув қувурларидан берилади. Кучма қувурли суғориш тармоғи ер юзасига ётқизиладиган йиғма сув қувурдан иборат; уни осонгина бўлакларга ажратиб, бошқа жойга кўчириш мумкин. Суғорма деҳқончилик зонасида ўзиоқарбосимли суғориш шохобчалари энг кўп қурилган. Mac, Мирзачўлда 65 минг га, Далварзин чўлида 35 минг га дан кўпроқ ер шу усулда суғорилади (2001). Ёпиқ суғориш тизими суғорма деҳқончиликни комплекс механизациялаш талабларига тўла жавоб беради, унумдор суғориш техникасини қўллашга имкон яратади; Ё. с. т. да ф. и. к. очиқсуғориш тармоқлариникига қараганда анча юқори бўлиб (0,95—0,98), ариқ ва каналлар билан банд бўладиган ерлардан ҳам фойдаланишга имкон беради. Ёпиқ суғориш тизимида ердан фойдаланиш коэффициенти 0,92—0,98 га тенг.

Шариф Ҳамдамов, Николаи Солохин.


Кирилл алифбосида мақола: ЁПИҚ СУҒОРИШ ТИЗИМИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
ТЕМИРБЕТОН КОНСТРУКЦИЯЛАР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты