ЮСУФ ЯСОВУЛБОШИ МАДРАСАСИ — Хивадаги меъморий ёдгорлик (1906); Ичан қалъа марказида. Уста Юсуф Хос Ҳожиб мақбараси (11-аср, Қашқар). Қаландар Кўчум томонидан хоннинг ясовулбошиси Юсуф маблағига қурилган. Мадраса тўртбурчак тарҳли (35×25 м), бурчакларига бир оз туртиб чиққан гулдасталар ишланган, пештоқгумбазли (пештоқ бал. 8 м), атрофи олди равоқли ҳужралар билан ўралган ҳовли (21×11,2 м), масжид (5×5 м) дан иборат. Пештоқ қаносига 2 та ясси равоқлар ишланган; пештоқнинг 2 ёнида қатор равоқли 3 гумбазли миёнсарой бўлиб, миёнсаройнинг жан. томонида у билан боғланмаган (кириш эшиги ташқаридан бўлган) 2 та ҳужра ва шим. томонида чархи гумбазли масжид жойлашган, масжид олди ёрдамчи хўжалик хоналари билан ўраб олиниб, кичик майдонча (9×14 м) ҳосил қилинган.