ЁҚУББЕК

ЁҚУББЕК (Муҳаммад Ёқуббек Бадавлат, Оталиқ ғозий) (1820, Пискент — 1877, Шарқий Туркистоннинг Кўрла ш.) — Қўқон хонлигининг ҳарбий ва давлат арбоби, Еттишаҳар Уйғур давлатининг ҳукмдори (1865—77). Отаси Пирмуҳаммад Мирзо Қўқон хонлигидаги Қурама қишлоғи қозиси, онаси пискентлик крзи шайх Низомиддиннинг синглиси. Ёқуббек 1845 й. Тошкентда аскарликка чақирилган. Тоғаси Тошкент қозиси булиб тайинланиши ва синглисининг Тошкент ҳокимига турмушга чиқиши муносабати билан унинг мавқеи тез ўсган, хон урдасида маҳрам, кейинчалик элликбоши, юзбоши, понсод (бешюзбоши) бўлган, Чиноз ва Авлиёота (1846) га, Оқмачит (1847) га бек қилиб тайинланган. Ё. Оқмачитда қушбеги лавозимига кўтарилиб, рус босқинчиларига қарши курашда жасур саркарда эканлигини кўрсатган. Тошкент ҳокими уни чақиртириб, ботурбоши этиб, Қўқон хони Худоёрхон эса, уни Хўжанд (1852) беги қилиб тайинлайди. Худоёрхонга қилган муваффақиятсиз фитнасидан кейин (1853) Бухорога крчган. Худоёрхон тахтдан ағдарилгандан сўнг Қўқонга қайтган (1858). 1864 й. да Шарқий Туркистонда Манжур империясининг зулмига қарши мустақиллик учун кураш бошланиб, бешта хонлик юзага келади. Кашқар хонлиги мамлакатни бирлаштириш мақсадида Қўқон хонлигидан Ёркент хонлигининг тахт ворисларидан бирини Шарқий Туркистонга юборишини илтимос қилган. Ё. Бузрукхўжага қушбеги қилиб тайинланиб Қашқарга юборилган (1865). У Бузрукхўжанинг давлат ишларига қобилиятсизлигидан фойдаланиб, ҳокимиятни ўз қўлига олган. У бошда Бузрукхўжа ва б. хўжалар номидан иш юргизиб, Или султонлигидан ташқари (мазкур хонликни 1871 й. руслар босиб олган) 4 хонликни (Қашқар, Хўтан, Кучор, Урумчи хонликларини) бирлаштириб Еттишаҳар Уйғур давлатини тузган. Ё. Еттишаҳарнинг равнақ топиши ва дунёга танитиш учун катта ишларни қилган. Ёқуббек давлатининг асосий таянчи маҳаллий ер эгалари ва руҳонийлар бўлган. Ёқуббек қатъий ташқи сиёсий йўналишга эга бўлмагани туфайли Буюк Британия, гоҳ Туркия, гоҳ Россиянинг кўмагидан умидвор бўлган, бунда уларнинг Ўрта Осиёдаги манфаатлари ўзаро зиддиятли эканлкгидан фойдаланмоқчи бўлган. Туркистон генералгубернатори К. П. Кауфман билан чегара чизиғини белгилаш ҳақида музокаралар олиб борган. Ёқуббек хонлиги даврида кўплаб масжид, Мадраса, карвонсарой қурилган. Ёқуббекни энг яқин кишиларидан бири, Хўтан беги Ниёз Ҳаким заҳар бериб ўлдирган. Ёқуббек ўлимидан кейин тахт учун кураш бошланган. Хитой ички зиддиятлардан фойдаланиб, 1878 й. да Еттишаҳар давлатини тутатган. Шарқий Туркистонда Хитой ҳукмронлиги қайта тикланган. Ад.: Геди н Свен, В сердце Азии, т. 1—2, СПб., 1899; 1913.

Абдухолиқ Айтбоев.


Кирилл алифбосида мақола: ЁҚУББЕК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚЎҚОН ХОНЛИГИ
ТЕМУРИЙЛАР
БУХОРО ХОНЛИГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты