ЮСУФИЙ

ЮСУФИЙ (тахаллуси; асл номи Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Ҳиравий) (15-аср охири, Ҳирот — 1544, Ҳиндистон) — форсигўй шоир, луғатшунос, табиб. Табобат илмини отасидан ўрганган; Заҳириддин Бобурнинг хос табиби бўлган. Тиббий, адабийфалсафий мазмундаги 20 дан ортиқ насрий ва назмий асарлар муаллифи; улардан 12 тасининг қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади. «Жоми улфавойид» («Фойдалар тўплами», 1512), «Баҳр улжавоҳир» («Гавҳарлар денгизи»), «Фавойид улахёр» («Яхшиларга фойдалар»), «Далойили набз» («Томир кўрсатишлари»), «Қасида дар ҳифзи сиҳҳат» («Соғлиқни сақлаш ҳақида қасида»), «Айн улҳаёт» («Ҳаёт моҳияти»), шунингдек, арабчафорсча, ҳиндийчафорсча илмий луғатлар тарзида яратилган асарлари шу жумладандир. Юсуфийнинг қасида, маснавий, қитъа ва рубоийлардан иборат «Жомиул-фавойид» асари халқ орасида «Тибби Юсуфий» номи билан шуҳрат қозонган. Асар Ю. нинг табобат соҳасидаги шахсий тажрибалари ҳамда устозларидан олган билимларга суяниб ёзилган ва унда мураккаб дорилар, касаллик аломатлари ва даволаш қоидаусуллари баён қилинган. Ушбу асар 2 марта (1882, Хоразм — Мулла Муҳаммад Амин; 1898, Тошкент — Муҳаммад шоҳ ибн шоҳ Файзулло) ўзбек тилига таржима қилинган.

Юсуфийнинг «Муножот дар талаби ишқ ва муҳаббат» («Ишқ ва муҳаббат истагида қилинган муножот»), «Анвор улҳикмат» («Ҳикмат нурлари») асарларида ҳаётий масалаларга оид насиҳатлар, фалсафий фикрлар баён қилинган.

Ад.: Ирисов А., Носиров А., Низомиддинов И., Ўртаосиёлик қирқ олим, Т., 1961.


Кирилл алифбосида мақола: ЮСУФИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ИБН СИНО
АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲИНДИСТОН
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты