ЮҚОРИ ЯНА ТИЗМАСИ

ЮҚОРИ ЯНА ТИЗМАСИ, Верхояна тизмаси — Сибирь шим. шарқидаги тоғ системаси. Саха Республикаси ҳудудида. Лена ва Алдан, Омолой, Яна ва Индигирка ҳавзаларининг сувайирғичи бўлиб хизмат қилади. Ю. Я. т. Лена дарёси дельтасидан Томпо дарёсигача (Алданнинг ўнг ирмоғи) қарийб 1200 км га чўзилган. Энг 100 —250 км. Шим. да ўртача бал. 1000 м, энг баланд жойи 2389 м. Ғарбий ён бағри тик ва қисқа, шарқий ён багри қия. Юқори Яна Тизмасининг шим. қисми ва ён бағирларининг юқори қисмлари тоғ тундра ўсимликлари, қуйироғи пакана кедр ҳамда тилоғоч ўрмонлари билан қопланган. Олтин, қалай конлари бор.


Кирилл алифбосида мақола: ЮҚОРИ ЯНА ТИЗМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ю ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ОСИЁ
РОССИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты