ЁҒОЧСОЗЛИК САНОАТИ

ЁҒОЧСОЗЛИК САНОАТИ — ўрмон саноатининг ёғочга механик ва кимёвиймеханик ишлов бериш, қайта ишлаш ҳамда хом ашё сифатида ўз эҳтиёжлари учун турли ёғочлардан фойдаланадиган тармоғи. Ёғочсозлик саноати с маҳсулотларига арраланган ёғоч, шпал, фанер, ёғоч тўсинлар, қурилишда ишлатиладиган ёғоч деталлар, мебель, ёғоч қипикларидан ва толаларидан плиталар, паркет, эшик, ром, автомобилсозлик, самолётсозлик, кемасозлик, вагон қурилиши, қ. х. машиналари учун хомаки ва тайёр деталлар, қ. х. маҳсулотлари учун қутилар, тўқимачилик саноатига ғалтаклар, турли мосламалар, пойабзал қолиплар, асбобускуналар ва уларга ғилофлар, чанғи ва б. спорт анжомлари, гугурт ва б. киради. Ўзбекистонда ёғочсозлик, ёғочдан турли анжомлар ясаш қадимдан ҳунармандликнинг ривожланган тури тарзида маҳаллий хом ашё ресурслари билан чегараланган ҳолда мавжуд бўлиб келган. Ёғочсозлик ёки дурадгорлик (ёғочни қирқиш, тилиш, йўниш, рандалаш, пармалаш), уйсозлик, асбобсозлик, аравасозлик, эгарсозлик, сандиқсозлик, бешиксозлик, панжарасозлик, ўймакорлик сингари жуда кўп тармоқлардан иборат бўлган. Бу сохада узоқ вақтгача кичик корхоналар, оддий мебель ишлаб чиқарадиган артеллар, керакли асбобускуна билан таъминланган цехлар ишлаб келган. 20а. нинг 50—70й. ларида Ўзбекистонда республиканинг ёғоч ва ёғочдан ишланган буюмларга бўлган эҳтиёжи тўлароқ таъминланишини инобатга олган ҳолда Ёғочсозлик саноати с тараққий эта бошлади. Қурилиш ктларининг дурадгорлик цехлари асосида йирик ёғочсозлик корхоналари ташкил этилди, уларда дераза ва эшик, арраланган ёғоч, тўсин, паркет ва б. дурадгорлик маҳсулотларини саноат усулида тайёрлашга ўтилди. Германия, Швеция, Италия ва Россия машинасозлик корхоналари билан хамкорликда Тошкент дурадгорлик буюмлари з-ди (1968), «Тошкент» ёғочсозлик бирлашмаси (1972 й., куввати 400 минг м2 ром, 500 минг м2 эшик тавақалари), Тошкент қуёшдан ҳимоя ускуналари з-ди (1974 й., қуввати 400 минг м2), ёғоч чиқиндиларидан прессланган қурилиш тахтачалари ишлаб чиқарадиган зд (1976 й., куввати 20 минг м3) ишга туширилганидан ташқари Шарқий Сибирда Ўзбекистон ташкилотлари қарамоғида 11 ўрмон саноати (дарахт кесиш) хўжаликлари ҳам иш юритди. Дарахт кесиш хўжаликларида йилига 500 минг м3 дан кўпроқ ёғоч ва тахта тайёрланиб, республикага келтириб турилди. 1978 й. га келиб Ўзбекистон Шарқий Сибирда ёғоч тайёрлашдан ёгоч ва тахтани сотиб олишга ўтди. Ўзбекистонда ёғочсозлик корхоналари сонини ва уларнинг и. ч. кувватларини кўпайтириш ишлари узлуксиз давом эттирилди. 1979—1995 й. ларда Тошкент, Асака, Қўқон ш. ларида янги дурадгорлик цехлари очилди. 1991 й. да қуёшдан ҳимоя ускуналари здида пластмассадан дераза ромлари ишлаб чиқарадиган линиялар, 1994 й. Тошкентда Марказий Осиёда биринчи бўлган «ЎзЭллас» гугурт з-ди (Ўзбекистон — Греция қўшма корхонаси; йиллик куввати 300 млн. кути гугурт) маҳсулот чиқара бошлади. 1995— 2000 й. ларда иқтисодий ислоҳотлар туфайли ёғочни қайта ишлаш соҳасидаги барча корхоналар давлат тасарруфидан чикарилиб, улар асосида акциядорлик, жамоа ва хусусий корхоналар ташкил қилинди. Қатор вилоятларда қисқа вақт ичида пластмасса ва металлдан ҳар бирининг қувватини 10—20 минг м2 бўлган замонавий кўринишдаги эшик ва ром тайёрлайдиган қўшма ва хусусий кичик корхоналар жадал суръатда ташкил қилинди. Бу маҳсулотларнинг афзаллиги ром ва ойналар блок шаклда тайёрланиб, чанг, совуқ ва шовқинни ўтказмайди, иссиқликни тежайди. Ўзбекистонда Ёғочсозлик саноати таркибидаги корхоналар йилига 3 млн. м2 эшик ва дераза ромлари, 233 минг м2 паркет, 1 млн. м узун ўлчовли буюмлар (плинтус, қопламалар ва б.), 50 минг м2 қуёшдан ҳимоя ускуналари, 2,5 млн. дона ошик,мошиқ, 50 минг м3 тахта ва бошқа маҳсулот и. ч. кувватига эга (2001). Шунингдек, кўпгина жамоа ва ширкат хўжаликлари, курилиш ташкилотларида арраланган ёғочга ишлов бериш ва ғўла ёғочни тилиш билан шуғулланадиган корхоналар бор. Республика халқ хўжалиги ва аҳолининг ёғоч — тахтага бўлган йиллик эҳтиёжи 10 млн. м3 га боради. Ёғоч хом ашёси тақчиллиги туфайли Ёғочсозлик саноати даги мавжуд кувватларнинг ярмидан фойдаланилмокда. Республиканинг ёғоч, тахта, қоғоз, целлюлоза, гугурт ва б. бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш, ёғочни қайта ишлаш саноати корхоналарининг хом ашё базаси мустақиллигини таъминлаш учун республика Вазирлар Маҳкамаси 1994 й. 8 фев. да «Саноат теракчилигини ривожлантириш ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтзорларни барпо этишга оид чоратадбирлар тўғрисида» қарор қабул қилди. Қарорда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ҳар йили 10 минг га, 10 й. да 100 минг га теракзор ташкил этиш, яқин келажакда ҳар йили 3 млн. м3 саноатбоп ва қурилиш ёғочи тайёрлаш режалаштирилган. Хорижий мамлакатлардан Россия, АҚШ, Швеция, Финляндия, Норвегия ва Канада каби мамлакатлар иқтисодиётида Ёғочсозлик саноати муҳим ўринда туради. Бу мамлакатлардан ўрмон ресурслари кам бўлган давлатларга ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари экспорт қилинади. Германия ва Францияда ҳам Ёғочсозлик саноати ривож топган. Мирҳамид Тўраев.


Кирилл алифбосида мақола: ЁҒОЧСОЗЛИК САНОАТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Ё ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ДУРАДГОРЛИК
ТОШКЕНТ
ЁҒОЧГА ИШЛОВ БЕРИШ ЖИҲОЗЛАРИ
МЕБЕЛЬ САНОАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты