ЗАЙНИДДИНБОБО

ЗАЙНИДДИНБОБО, Шайх Зай ниддин бобо Кўҳи Орифон Тошкандий (1164—1259, Тошкент) — шайх. Отаси Шайх Шаҳобиддин Абу Ҳафс Умар Суҳравардий Бағдоднинг катта мутасаввифларидан бўлган, сухравардия тариқатини яратган. Ўғли Зайниддинни Шош (Тошкент)га юборган. 3. ҳоз. Кўкча даҳасида ҳаёт кечирган ва тасаввуф илми б-н шуғулланган. Тарихий манбаларда 3. «саййидларнинг улуғи ва шариф кишиларнинг кароматлиси ва буюги», «орифларнинг қутби ва ишончли раҳнамоси» деб таърифланади. Амир Темур 1391—92 ва 1402 й. лар 3. мақбарасини зиёрат қилган ва таъмир эттирган.

3. авлодлари «Шайх Зайниддин бува» қабристони деб аталувчи зиёратгоҳ маскан яқинида яшаб келади. Шоир Хислат, академик Жорулла Файзуллаев, ёзувчи Нажиббуло Ҳабибуллаев, навоийшунос олим Ҳамид Сулаймон ва б. ушбу шажара вакилларидир.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАЙНИДДИНБОБО ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕМУРИЙЛАР
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты