ЗАМИНДОРИ

ЗАМИНДОРИ — 18-а. охири 19-а. ларда инглиз мустамлакачилари томонидан Шим., Шарқий ва Марказий Ҳиндистонда жорий этилган ер солиқ тизими. Ер эгаларининг юқори табакаси, заминдорларнмнг меросхўрлик ҳуқуқларини мустаҳкамлаган. Мустамлака ҳокимияти ернинг олий эгаси ҳисобланган. Доимий 3. (мустамлака ҳокимияти фойдасига ундириладиган ер солиғи абадий қилиб белгиланган) ва муваққат 3. (ер солиғи ҳар 20—40 й. да қайта куриб чиқилган) фаркланган. Ҳиндистон ва Шарқий Покистон (1971 й. дан мустақил Бангладеш республикаси)да 20а. 50й. ларда ўтказилган ислоҳотлар натижасида ер рентаси бериш ҳуқуқи давлат ихтиёрига ўтди, бу билан йирик ер эгаларининг ижтимоийиқтисодий мавқеи пасайган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАМИНДОРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ҲИНДИСТОН
ПОКИСТОН
ХИТОЙ
РОССИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты