ЗАММ

ЗАММ, Зам — Амударё бўйидаги ўрта аср (7-а.)ларга оид шаҳар ва кечув номи. Балъамийнинг маълумотига кўра, 3. Термиз ва Қубодиён қаторида подшоҳ Қубод асос солган шаҳарлардан саналган. 8-а. бошида Қутайба ибн Муслим Марвдан Бухорога юриш қилганда 3. кечуви орқали Амударёдан ўтган. 3. орқали Марварруд ва Гузгонондан Мовароуннаҳр шаҳарларига борадиган карвон йўли ўтган. 10а. да 3. катталиги жиҳатидан Амулга тенг бўлиб, бироқ аҳолиси жиҳатидан ундан кейин турган. 10а. охирида Муқаддасий З. ни усти ёпиқ бозорлар ўртасида жойлашган жоме масжидига эга бўлган «катта шаҳар» деб атаган. Амударё тошган пайтларда унинг суви Заммнинг ўртасига қадар борган. Заммнинг атрофи чўл билан ўралган. 1032 й. 3. ғазнавийлардан султон Масъуднинг қорахонийлардан Алитегинга қарши урушида қўшинлар тўпланадиган асосий жойлардан бири бўлган. 3. ўрта аср шаҳар харобаси Амударёнинг сўл қирғоғида, Карки ш. нинг қаршисида жойлашган. Умумий майд. 3,5 га га яқин бўлган. 3. атрофида боғ-роғлар, экинзорлар, чорвадорларнинг уйлари, қудуклар, яйловлар бўлган; шаҳарга Амударёдан Фохир канали орқали сув чиқарилган. Маҳмуд ибн Baauwam маълумотларига кўра, ўрта асрда 3. вилояти Марвга қадар чўзилган. 826—827 й. ларда 3. вилоятидан халифаликка тўланадиган солиқ миқцори 106 минг дирҳамни ташкил этган. Карки ш. дан шим. ғарбда жойлашган Останабобо қишлогида Аламбардор мақбараси сақланган. Ривоятларга кўра, у ерга сомонийларнтлт 1005 й. да ўлдирилган сўнгги амири алМунтасир дафн этилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАММ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
1 отряд - Позитивчик
ИБН СИНО
ТЕМУРИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты