ЗАНДОНАЧИ

ЗАНДОНАЧИ — мураккаб гулли бадиий безакли мато. 7а. дан ипак, 10а. дан ип газлама сифатида шуҳрат қозонган. 3. жонли мавжудотлар тасвири (9а. гача), ўсимликсимон ва ҳандасий нақшлар билан безатилган. Сидирға 3. Россияда машхур бўлган (рус манбаларида «зендень» деб юритилган). 10а. араб манбаларига кўра, Бухоро яқинидаги Зандона қишлоғида тайёрланган (номи шундан). Зандоначидан кийимлар, безак буюмлар (чойшаб, ёпқич ва б.) тайёрланган. Наршахий ўз асари («Бухоро тарихи»)да Шаркда парча билан тенг қимматга эга бўлган ип газламалар қаторида тилга олган. 3. Эрон, Византия, Сурия, Россия ва б. мамлакатларга кўплаб чиқарилган. 3. намуналари Бельгия (Юн, Льеж ш. соборлари), Франция (Нанси ш.), Россия (Москвадаги Қурол аслаҳалар палатаси, Эрмитаж) ва б. да сақланади.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАНДОНАЧИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМАЛИЙ САНЪАТ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
ЭРОН
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты