ЗАРАФШОН ВОДИЙСИ

ЗАРАФШОН ВОДИЙСИ — Ўрта Осиёнинг марказий қисмида, ТуркистонОқтов билан Зарафшон тизмалари орасида жойлашган кўндаланг водий. 3. в. нинг шарқий тоғли қисми Тожикистон, ғарбий тоғ этаги ва текислик қисми Ўзбекистон ҳудудида. Тектоник йўл билан вужудга келган. Ҳоз. рельефининг шаклланишида Зарафшон дарёсининг доимий ва вақтли ирмоқлари ҳамда шамол муҳим роль ўйнаган. 3. в. Зарафшон музлигидан (бал. 2775 м) бошланиб, ғарбда Сандиқли қумигача (бал. 185 м) 781 км га чўзилган. Водий шу масофада ғарбий, жан. ғарбий йўналишда давом этади ва астасекин пасайиб хамда кенгайиб боради. 3. в., асосан, устини тўртламчи давр аллювиал жинслари қоплаган учламчи давр чўкинди жинсларидан таркиб топган. Бу ерда неоген давригача денгиз бўлган. Альп орогенезида водий қуруқликка айланган. Зарафшон дарёси ўз ўзанини чуқурлаштириб, терраса (кўҳна қайир)лар ҳосил қилган. 3. в. нинг шарқий тоғли қисмида 6 та терраса бор. Панжакент ш. гача (300 км масофада) водий тор ва чуқур, Туркистон ва Зарафшон тизмалари ундан тик кўтарилиб туради. Зарафшон дарёси юқори қисмида муз харакати билан вужудга келган анча кенг (4—5 км) водий ҳосил килган. Киштутсойнинг Зарафшонга қуйиладиган ерида водий жуда тор, тоғ ён бағри дарё қирғоғидан тик кўтарилган. Қуйи қисмида водий кенгайиб, Ўзбекистон ҳудудига ўтгач, кенглиги айрим жойларда 60—70 км га (Бухоро воҳасида) етади. Ўзбекистон худудида 3. в. нинг узунлиги қарийб 480 км бўлиб, бу қисмида Самарқанд, Бухоро, Қоракўл воҳалари жойлашган.

Самарқанд воҳаси Самарқанд ботиғида жойлашган, шим. дан Ғубдинтоғ—Оқтоғ — Қоратоғ, жан. дан Қоратепа—Зирабулоқ—Зиёвуддин каби унча баланд бўлмаган тоғлар билан ўралган. Зарафшон водийси бу воҳада анча (50 км гача) кенг. Навоий ш. дан ўтгач, водий яна тораяди. Қизилтепа ва Офтобачи қирлари бирбирига жуда яқинлашиб, Ҳазар йўлагини (кенглиги 8—10 км) ҳосил килади. Воҳанинг ер юзаси текис; уни Зарафшон дарёси ва вақтинча оқар сойлар кесиб парчалаган, баъзи ерларида жарлар ҳосил қилган. Ҳазар йўлагидан ўтгач, водий яна кенгаяди ва жан. ғарбга бурилиб, Бухоро воҳасини ҳосил қилади. Бу қисмида 3. в. нинг кенглиги 70 км га етади ҳамда текисликка айланади. Воҳа шим. дан Қизилқум б-н, шаркдан Қўштепа, Азкамар, Қуйимозор, Қайнағач, Қумсултон каби тепаликлар, жануб ва жан. ғарбдан эса Қоракўл платоси билан ўралган. Бухоро воҳаси жан. ғарбга, ғарб ва шим. ғарбга бир оз нишаб. Унинг мутлақ бал. 200—280 м. Воҳани каналлар, ариқлар кесиб ўтган. 3. в. Бухоро воҳасида жан. ғарбга торайиб боради ҳамда Қоракўл платоси ёнида анча торайиб Қоракўл йўлагини ҳосил қилади. Сўнгра водий яна кенгайиб Қоракўл воҳаси бошланади. Қоракўл воҳасини жан. ғарбдан Сандиқли қуми, шим. шарқдан Қоракўл платоси ва жан. дан Эшакчи қумлиги ўраб туради. Бу ерда водийнинг кенглиги 48—50 км, мутлақ бал. 185—200 м. Кичик шўр кўл, пастликлар бор. 3. в. Ўрта Осиёнинг марказий қисмида жойлашганлигидан иқлими континентал. Водий ғарбдан шарққа анча чўзилганлиги ва рельефнинг баландлашиб бориши туфайли тра режими ва ёғинлар миқдори ҳар жойда турлича. Йиллик ўртача тра текислик қисмида 12—15°, тоғли кисмида 12— 0,7°. Ёз водийнинг текислик қисмида иссиқ бўлиб, узоқ давом этади, июлнинг ўртача траси 25—29°, тоғли қисмида эса 20—7,7°. Баъзан тра текислик кисмида 44° га, тоғли қисмида 33° га чиқади. Қиш водийнинг текислик кисмида анча илиқ бўлиб, янв. нинг ўртача траси 0° дан —1,3° гача, тоғли кисмида —3° дан —10° гача бўлади. Энг паст тра —35°. Йиллик ёғин 114—400 мм (ғарбдан шарққа ортиб боради), фақат Зарафшон тизмасининг ғарбий қисми — Омонқўтонда 881 мм. Ёғиннинг кўп қисми текислик кисмида йилнинг совуқ фаслида, тоғли кисмида эса иссиқ фаслда ҳам тушади. Водийнинг асосий дарёси — Зарафшон. Кўлларидан энг йириги — Денгизкўл. 3. в. ботикда жойлашганлиги сабабли ер ости сувлари мавжуд. Водийда тупроқ ва ўсимлик коплами баландлик минтакалари ҳосил килган. Водийнинг энг пастки 400—500 м баландликкача бўлган ерлари чўл минтақасига киради. Бу минтаканинг тупроғи оч бўз тупрок, унда, асосан, арпағон, тарокбош, лолақизғалдок, қорамашоқ, коврак, читир, тошлок ерларда эса шувоқ, бурган ва б. ўсади. Чўл минтақасидан сўнг адирлар бошланиб, бал. 500 м дан 1200 м гача бўлган ерларни ўз ичига олади. Бу ерларда типик ва тўқ тусли бўз тупроқ тарқалган. Қунғирбош, ранг, нўхатак, йўнғичка, ялтирбош, окқурай, гулхайри, сасир, қасмалдоқ, чалов, етмак каби ўтлар; зирк, наъматак каби буталар ўсади. Водийнинг 1200 м дан 2700 м гача бўлган қисми тоғ минтакасидан иборат бўлиб, бу ерларда жигарранг ва қўнғир тоғўрмон тупроклари учрайди. Ўтлардан тактак, тароқбош, чайир, буталардан учкат, бодомча, дарахтлардан арча ўсади. Водийнинг 2700 м дан баланд қисми яйлов минтақасидан иборат, тупроғи жигарранг.

Ҳайвонлардан бўри, тулки, қуён, чиябўри ва б., паррандалардан кирғовул, лойхўрак, ўрдак, чуғурчиқ, чумчуқ, сўфитўрғай ва б., булардан ташқари, қар хил илон, калтакесак, типратикан, каламуш, кўрсичқон ва б. учрайди.

3. в. Ўзбекистон ва Тожикистон хўжалигида муҳим ўрин тутади. Водийда суғориладиган ва суғоришга яроқли ер кўп. Чорвачиликни ривожлантириш учун табиий ўтлоқ ва пичанзорлар бор.

3. в. ўзининг куркам боғ ва мевазорлари билан қадимдан машҳур. Водийда газ, кўмир, олтин, турли хил қурилиш материаллари конлари, минерал сувлар ва б. бор.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАРАФШОН ВОДИЙСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ТОШКЕНТ
ОСИЁ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОЖИКИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты