ЗАРБХОНА

ЗАРБХОНА, танга саройи — тангалар зарб қилиш, орден, медаллар, кўкрак нишонлари ва б. давлат унвон белгилари, шунингдек, зарҳаллаш, кумушлаш ва заргарлик сирлаш усуллари билан металдан ўйма ва босма махсулотлар тайёрлайдиган давлат корхонаси. 3. миллий давлат барпо бўлиши билан танга зарб килиш давлат монополиясига айланган шароитларда ташкил қилинади.

Энг қад. Зарбхоналар мил. ав. Юнонистонда ва Римда ташкил этилган эди. Дастлабки тангалар металлнинг оддий кичик бўлагидан иборат бўлган. Кейинчалик расмли ва ёзувли тангалар зарб қилина бошлаган. Мае, Эрон шоҳи Доро 1 8,4 г оғирликдаги олтин тангалар зарб эттирган. Ўрта Осиёда давлат пул лари зарб этадиган Зарбхоналар 8—10 а. ларда пайдо бўлган. Амир Темур ҳукмронлиги даврида Самарқанддаги зарбхона Темурийлар давлати учун танга пуллар зарб этган.

19а. нинг 40й. ларида Хива, Бухоро, Қўқон хонликларидаги Зарбхона ларда аверси Собиқ Иттифоқда 1921 й. гача Петроград (ҳозирги СанктПетербург) Зарбхонасида орденлар ва юбилей медаллари тайёрланган. 1921 й. авг. дан кумуш, 1924 й. дан мис, кейинчалик бронза ва никелли, 1961 й. дан бошлаб эса жез ва нейзильбердан тангалар зарб қилина бошлади. 1942 й. да ташкил этилган Москва зарбхонасида орден, медаллар, қимматбаҳо металлардан кўкрак нишонлари ва б. маҳсулотлар тайёрланган.

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин 1992 й. да Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида «Давлат Белгиси» ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил қилинди. Шу бирлашма таркибида Тошкент зарбхонаси 1997 й. 20 мартда ишга туширилди. Зарбхонада ЎзРнинг тангалари, орден, медаллари, кўкрак нишонлари ва б. ишлаб чиқарилади.

Ав.: История Узбекистана в источниках // Ўзбекистон в сообщениях путешественников и учёных (20—80 годы XIX в), Т., 1990.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАРБХОНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР
ЭРОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты