ЗАФАР ГАЗ КОНДЕНСАТИ КОНИ

ЗАФАР ГАЗ КОНДЕНСАТИ КОНИ — Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида, Қарши ш. дан 45 км жан. шаркда жойлашган. Зафар структураси 1974 й. да сейсмик разведка натижасида аникланган. 1978 й. да 1параметрик қудуқ кавланган (3805 м). Натижада юра ётқизиқларининг самарадорлиги маълум бўлган. 1978—87 й. ларда конда 8 та бурғи қудуғи қазилган,. Қудуқларнинг 3 тасида газ уюми борлиги аниқланган. 3. г. к. к. нинг геологик тузилишида юра, бўр, палеоген, неоген ва антропоген ёткизиклари иштирок этган. Тектоник жиҳатдан Зафар структураси Бешкент букилмасида жойлашган ва юра ётқизикдари бўйлаб шим. шарқ томонга йўналган брахиантиклиналдан иборат. Структуранинг уз. 6 км, кенглиги 5 км. Зафар конида кавланган қудуқларда 39 та объект синовдан ўтди. Уларнинг 12 тасида газ ва биттасида газ билан нефть борлиги маълум бўлди. Газнинг дебити 67 минг м3/сут дан 575 минг м3/сут гача. Газнинг ҳавога нисбатан зичлиги 0,643, конденсатники 0,756 г/см3, ундаги метаннинг миқдори 90— 92%, олтингугурт водороди 0,05%, азот 1,2%, карбонат ангидриди 3—5%. Конда разведка ишлари ниҳоясига етган. 3. г. к. к. айни пайтда ўзлаштиришга тайёрланган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАФАР ГАЗ КОНДЕНСАТИ КОНИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты