ЗАФАРНОМА

«ЗАФАРНОМА» — Амир Темур давлати тарихига бағишлаб ёзилган асар. Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаётлигида бевосита унинг топшириғи асосида Низомиддин Шомий томонидан ёзишга киришилган (1401—02). 1404 й. баҳоригача асар ёзиб тамомланган ва Озарбайжонда етти йиллик юришдан Самарқандга қайтаётган Амир Темурга тақдим этилган. Бундан кейинги соҳибқирон вафотигача кечган воқеалар кейинроқ Ҳофизи Абру томонидан ёзиб илова қилинган. «Зафарнома»ни ёзишда Амир Темурнинг мунший ва котиблари ҳам назм, ҳам наерда форсий ва туркий тилларда ёзган маълумотлар, муаллифнинг 1400 — 04 й. лар давомида соҳибқирон юришларида бўлиб, ўзи кўрганбилганлари, Ҳиндистон юриши воқеалари қисмининг баёни учун Ғиёсиддин Алининг «Рўзномаи ғазавоти Ҳиндистон» (Ҳиндистонга юриш кундалиги») асари асосий манба бўлиб хизмат қилган. «3.» тарихий асар сифатида 14— 15а. бошида Амир Темур ва темурийлар ҳукмронлиги давридаги Ўрта Осиё, Олтин «Зафарнома»нинг ўзбек тилидаги нашри муқоваси (Тошкент, 1996).

Ўрда хонлиги, Озарбайжон, Эрон, Афғонистон, Ироқ, Сурия, Миср, Туркия ва б. мамлакатлар тарихига оид воқеаларни ўз ичига олган. Асар муқаддимасида Амир Темур тарих саҳнасига чиққан 1360 й. га қадар Ўрта Осиёда ҳукмронлик қилган чингизий ҳукмдорлар ҳақида қисқа маълумот берилган. Сўнгра Амир Темурнинг 14а. нинг иккинчи ярми ва 15а. нинг бошида қилган юришларининг батафсил баёни келтирилган. «3.» ўзида жамланган тарихий маълумотларнинг ишончлилиги б-н 15—16а. ларданоқ бир қанча асарлар учун бош манба бўлди. «Зафарнома»нинг фақат 2 қўлёзма нусхасигина сакланиб қолган. Биринчиси, Амир Темурга тақдим этилган қўлёзманинг 1425 й. да кўчирилган нусхаси бўлиб, у Истанбулдаги «Нури Усмония» масжиди кутубхонасида сакланади (№ 3367). Иккинчиси, муаллиф томонидан Амир Темурнинг набираси Мирзо Умар баҳодир ибн Мироншоҳга тақцим этилган қўлёзмадан 1434 й. кўчирилган нусха бўлиб, у Лондондаги «Британия музейи» кутубхонасида сақланади (№ 23980). Матншунос чех олими Феликс Тауэр «3.» нусхаларини Амир Темур тарихидан ҳикоя қилувчи бошқа бир муҳим манба — Ҳофизи Абрунинг «Зубдат аттаворихи Бойсунғурий» («Бойсунғурга аталган тарихлар сараси») номли асари б-н солиштириб тадқиқ этиш асосида унинг илмийтанқидий матнини икки жилдда нашр этди (Прага, 1937 ва 1956 й. лар). Унга Ҳофизи Абру ёзган «Илова» ҳам кирган. Ушбу нашр асосида «3.» қисқартирилган шаклда турк тилига (Анқара, 1940); сўз боши, кўрсаткичлар ва илмий изохлар билан ўзбек тилига (Тошкент, 1996, тузувчи — О. Бўриев), ўгирилиб нашр этилди.

Ад.: Низомиддин Шомий, Зафарнома [форс тилидан ўгирувчи Юнусхон Ҳакимжонов, таржимани қайта ишлаб нашрга тайёрловчи ва масъул муҳаррир А. Уринбоев, изоҳлар ва луғатларни тузувчи Ҳ. Кароматов], Т., 1996.

Асомиддин Ўринбоев.


Кирилл алифбосида мақола: ЗАФАРНОМА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ТЕМУРИЙЛАР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты