ЗЕРУ БАМ, Зир (зил) у бам (форс. — паст ва баланд) — 1) ўрта асрларда Туркистон, Эрон, Озарбайжон халклари мусика амалиёти ва назариясида энг ингичка (зер) ва йўғон (бамм) товуш берадиган торлар;
2) мусика товушқаторининг баланд ва паст қисмлари ифодаси;
3) айрим созлар (мис ва ёғоч найлар; кўс ноғора, рез ноғора билан дўл ноғора) ҳам 3. б. дейилган. Узбек мумтоз шеъриятида 3. б. атамаси ва айни мусиқий маъносидан кенг фойдаланилган: Навоий: Муғанний, Навоий фиғонин эшит Ки, созинг аро зер ила бамда йўқ.