ЗИЁРИЙЛАР

ЗИЁРИЙЛАР — Эронда ҳукмронлик қилган сулола (928—1042). Асосчиси қад. аслзодалар авлодидан бўлган Мардовиж ибн Зиёр (928—935). У сомонийлар лашкарбошиси Асфар исёнидан фойдаланиб, Табаристон, Журжонни ишғол қилган ва мустақил 3. давлатини тузган. Кейинчалик Исфаҳон, Ҳамадонни эгаллаган, 928—931 й. ларда 3. давлатининг чегараси Месопотамиядаги Хулвон ш. гача кенгайган. Мардовиж аббосийлар вассал и ҳисобланарди. Унинг вафотидан сўнг Зиёрийларга қарашли ҳудуд бўлиниб кетган. Мардовижнинг укаси Вашмгир (Вушмгир) даврида (935—967) 3. ихтиёрида фақат Каспий бўйи ерларигина қолган, бу вақтда улар сомонийларга тобе бўлган. 3. бувайҳийлар билан сомонийлар ўртасидаги Шим. Эрон учун бўлган курашда муҳим роль ўйнаган. 11а. бошларида 3. ғазнавийларга бўйсунган. 1041 й. салжуклар Журжон ва Табаристонни босиб олгач, Зиёрийларнинг сўнгги шоҳи Кайковус Ғазнага қочган.


Кирилл алифбосида мақола: ЗИЁРИЙЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЭРОН
ИБН СИНО
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты