ЗОҒНУЛ

ЗОҒНУЛ (форс, зоғ — қарға ва нул — тумшуқ) — қад. уруш қуроли. Ҳар хил металлдан ясалган; зўғатаси қарға бошига, учи қарға тумшуғига ўхшаш, дастаси ёғочдан бўлган. Ҳиндистонда, айниқса, Бобирийлар ҳукмронлиги даврларида кўпроқ ишлатилган. Айрим маълумотларга қараганда Зоғнулдан деҳқончилиқда ҳам фойдаланилган. Баъзан уни чўкич деб ҳам юритишган. 3OFO3A, қизилча, эфедра (Ephedra) — қизилчадошлар оиласига мансуб икки уйли буталар туркуми. 40 тури бўлиб, Ўрта денгиз мамлакатларида, Ҳиндистон, Хитой, Шим. ва Жан. Америкада, Россиянинг жан.-шарқий Европа қисмида ва Сибирда, Кавказ ва Ўрта Осиёда тарқалган. Кўпинча қуруқ чўл ва ярим чўл минтақаларда, қуруқ тошлоқли тоғ ён бағирларида ўсади. Зоғнулнинг барглари майда, қипиқ-симон, тезда тўкилиб кетади. Чангчи ва уруғчи қуббалари поя бўғимларида жойлашган. Зоғнулнинг 10 га яқин тури Ўзбекистонда учрайди. 3. таркибидаги эфедрин алкалоидидан тиббиётда фой-даланилади. Эфедрин юрак ва қон томирлари фаолиятига адреналинга ўхшаш таъсир кўрсатади.


Кирилл алифбосида мақола: ЗОҒНУЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ҲИНДИСТОН
РОССИЯ
ОСИЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты