ЗУЛҚАРНАЙН

ЗУЛҚАРНАЙН (араб. — икки шохли) — мусулмонлар орасида тарқалган қад. ривоятларга кура, дунёнинг Чин (Хитой) га қадар ерларини забт этиб, у ерда яъжуж ва маъжуж йўлига улкан тўсиқ қурган подшоҳ. Айни вақтда ҳам Шарқ, ҳам Ғарб ҳукмдори эканлиги ёки тожининг икки чети шохсимон бўлганлигидан шундай деб аталган, деб тахмин қилинади. Қуръонда 3. нинг ер юзида ҳақни қарор топтириш учун қилган саъйҳаракатлари баён этилган (18:83—102). Баъзи ислом тадқиқотчилари (мас, Ибн ал-Асир) Қуръони ка-римда зикр қилинган 3. ни македониялик Александрнинг ўзи деб ва баъзилари Ҳазрат Иброҳим (ас) дан илгари яшаб ўтган бутунлай бошқа бир шахс деб талқин этишади.

Ўрта асрларда мусулмон шарқи адабиётида 3. сиймоси Искандар (Александр) ҳақидаги бошқа туркум ҳикоятлар б-н қўшилиб кўп сонли насрий ва шеърий асарлар учун асос бўлди. Бу борада Низомий Ганжавий, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий достонларини алоҳида кўрсатиш мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ЗУЛҚАРНАЙН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: З ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИСЛОМ
ИБН СИНО
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты