Фосиҳ Ҳавофий

Тарихшунос, шоир, давлат арбоби Фосиҳ Ҳавофий 1375 Руй (Хуросондаги Хаф вилояти марказида) туғилган. Ҳиротда вояга етиб, ўша ерда таҳсил олган. Амир Темурнинг ўғли Шоҳруҳ ҳамда унинг ўғли Бойсунқур Мирзоларнинг саройида юқори лавозимларда хизмат қилган, жиддий дипломатик вазифаларни бажарган. 1442 йил Ҳиротда (Афғонистон) вафот этган.

Фосиҳ Ҳавофийнинг ягона асари “Мужмал-и Фасихи” (“Тарихий саналар йиғиндиси”) маълум. Унда воқеалар тарихий кетма-кетликда баён этилган, айниқса, 1301-1442 йиллардаги воқеалар баёноти – Темур ва Темурийлар тарихи билан боғлиқ қисми қадрли маълумот ҳисобланади. Асарда ўз даврининг давлат арбоблари ва адабиётшунослари ҳақида маълумот келтирилган; авлодлар ҳақидаги асосий тарихий манбалар, маҳаллий жойлашувлар, ўз даврининг маълум солиқлари, узунлик ва оғирлик ўлчов бирликлари, табиий офатлар, ички низолар ва энг асосийси, буларнинг барчаси аниқ саналар билан келтирилган.

Фосиҳ Ҳавофийнинг замондоши Котиб Туршизи Нишопурий унинг улкан шеърий иқтидори ҳақида ёзган, Исфизорий (1494 йил вафот этган) ва Алишер Навоийлар у ҳақда ўқимишли инсон ва ажойиб шоир деб ёзишган.

В.В.Бартольд ўзининг “Мўғуллар истилоси даврида Туркистон” асарида (1900 йил) мазкур асарнинг нодирлиги ҳақида таъкидлайди.

Мазкур асар қўл ёзмаларининг нусхалари Лондон, Кембриж, Банкипур, Табриз, Санкт-Петербург, Бенгалия ва Тбилиси шаҳарларида сақланиб келинади.


Кирилл алифбосида мақола: Фосиҳ Ҳавофий ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Энсиклопедия фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТЕМУРИЙЛАР
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты