Собиқ совет шарқшунос ва арабшуноси - Шмидтнинг тадқиқот манфаатларини шакллантиришда ва уни ушбу соҳага йўналтиришда таълим берган машҳур рус шарқшуносларидан бири Виктор Романович Розенинг маслаҳатлари катта ўрин тутади.
Шмидт Александр Eдуардович Астраханда ҳарбий шифокорлар оиласида 12 (24) Март 1871 туғилган. Унинг отаси Руссифиед немис зодагонларидан эди. 1889-йилда у 1-Тбилиси классик гимназиясини олтин медаль билан тугатган. Кейин эса биринчи даража билан 1894 йилда факултетнинг араб-форс-турк бўлими тугатиб, Санкт-Петербург университети шарқ тиллари факултетида ўз фаолиятини давом эттирди.
Александр Шмидт кўплаб Европа, шарқ ва қадимги тилларни биларди, тилларни ўрганиш учуну ажойиб қобилият эгаси эди. У жумладан француз, инглиз, немис, испан, италян,лотин, юнон, иброний ва қадимеврий, араб, форс, турк, ва ўзбек тилларида бемалол гаплаша оларди. Унда бу қобилият ривожланиб, талабалик йилларидаёқ илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш истаги уйғонди.
Шмидт ислом ўқув ва ёзувини ўрганиш учун россиялик таниқли шарқшунос, тарихчи ва арабшунос- Виктор Романович Розега шогирд тушади. Унинг қизиқишларини кўрган Розе ўз билимларини унга ўргатди ва устозлик қилди. А. Шмидт университетини тугатгандан сўнг, илмий салоҳиятини давом эттириш мақсадида Университетда ишда қолди.
1986 йил магистратурага имтиҳон топширганидан сўнг, тадқиқот учун икки йиллик чет эл сафарида йирик Европа шарқшуносолимлари И. Гольдциер, австралия ва венгерия шарқшуноси И. Карабачек ҳамда голланд шарқшуноси М. Я. Гуелардан таълим олиб қайтди.
Шмидт 1897 йилда биринчи марта жиддий илмий мақоласини чоп этди. 1898-йилда Александр Eдуардович доцент лавозимида, Санкт-Петербург университети шарқ тадқиқотлари факултетида таълим бера бошлади. Университетда у араб ва ислом тадқиқотлари бўйича маърузалар ўқиди.
Александр лицейдаги таълим беришдаги муваффақиятлари билан биргакейинчалик "Санкт-Петербург Газетаси" нинг котиби бўлиб ишлаган. 1907 йилдан бошлаб 1920 йилгача Санкт-Петербургда катта ёрдамчи кутубхоначи, кейин эса Россия Давлат кутубхонасининг директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
1912-йилда, “Ислом олами” журналида муваффақиятли иш бошлаб, асосан журналининг биринчи муҳаррири бўлган В.В Бартолд ҳаракатлари орқали шарқшунослик Империал жамияти томонидан 1912 йилда ташкил этилган журналга ҳамкорлик қила бошлади. Шмидт журналга Ислом тарихи бўйича турли очерк материалларини чоп этди ва шу билан бирга Францияда чоп этиладиган “Мусулмон дунёси шарҳлари” журналида Марказий Осиё материалларини нашр қилди.
1914 йилда Шмидт магистрлик диссертациясининг мавзуси бўлган "Абдал-Ваҳҳоб ал-Шарани ва унинг сочилган маржон” деб номланган китобини муваффақиятли химоя килган. Шу билан бирга, Шмидт кўпинча рус Археология жамияти Шарқий бўлимида илмий ҳисоботлар ва хабарлар билан Петербург ва Лазарев институти Москвада турли чиқишлар қилди.
1917 йилнинг 1 сентябрь кунида Шмидт Петроград университетида навбатдан ташқари профессор унвонини олди. 1918 йилнинг июл ойида Москвада Олий мактаб ўқитувчилари учун бўлиб ўтган сеъздда А. Шмидт юқори овозга эга бўлиш билан бирга Петроград университетининг Шарқ бўлими ўқитувчилигига ҳамда тарих ва филология факултетининг профессори ва декани этиб сайланди.
1919 йилнинг 31 август кунида А.EШмидт университет проректори этиб сайланди ва у ушбу лавозими билан 1920 йилнинг 17 январида Тошкентга хизмат сафарига юборилган эди.
1918 йилнинг 1 октябридан бошлаб у Москвада Шарқ тиллари Лазарев институтининг Eтнология факултетида “Ислом ҳуқуқи ва ислом тадқиқотлари” бўйича сабоқ бера бошлади. 1920 йилдан бошлаб у Фанлар академиясининг Осиё музейида шарқшунослар ҳайъат аъзоси эди.
Университет учун малакали ўқитувчилар танлаш билан бир қаторда, ууниверситет учун кутубхонаси учун ходимлар олиш билан ҳам шуғулланади.
1920 -1921 йил охирига қадар у декан ваТуркистон университетининг филология тарихи профессори сифатида хизмат қилган.
1920 йилнинг апрелида профессор А. Шмидт Шарқшунослик институтининг ректори бўлиб, 1921 йилга қадар ислом, ислом ҳуқуқи, араб адабиёти тарихи ва араб ёзувларидан дарс берди.
Шу билан бирга у ҳаёти давомида Москва ва Санкт Петербургга бориб шарқ қўлёзмалари билан шуғулланди.
Ҳаётининг сўнгги йилларида Шмидт Шарқшунослик институти номидан Хорун ал Рашиднинг “Солиқ китоби” асарини танқидий ва таҳлилий ўрганиб нашр этди.
Александр E. Шмидт 1939 йилнинг 9 августкуни Тошкентда вафот этди. Шмидт Тошкентнинг собиқ Боткина кўчасидаги қабристонга дафн этилган.