Ҳофиз Обрў Ҳиротда туғилиб ва у ерда яшаган. У Амир Темур саройида котибияти вазифасида хизмат қилган ва унинг юришларида иштирок этган. Шоҳруҳ ҳукмронлиги даврида Шоҳруҳ саройида бош мирзоси сифатида хизмат қилган. У география ва геодезияни мукаммал ўрганган. Амир Темур ҳукмронлиги тарихи ва унинг ворислари тўғрисида бир қанча қўлланмаларни у форс тилида ёзган.
Асосий ижодий ишлари:
Ҳофизий Обрў Амир Темур ва Темурийлар ҳукмронлиги даври тарихи солномасига асос солган муаллифлардан саналади. Унинг бебаҳо жўғрофик асарлари Моворауннаҳр ва Хуросон географиясини ўз ичига олади.
Ҳофизий Обрўнинг қўлёзмалари Амир Темур ва Темурийлар ҳукмронлиги даври бўйича, шунингдек, XIV асрларда Хуросон ва Моворауннаҳрнинг тарихий жўғрофияси манба сифатида келтирилади. Ҳофизий Обрўнинг қўлёзма асарлари бир қанча жаҳон китоб сақланадиган биноларда, бу борада бир неча илмий тадқиқотлар ёзилгани тарихдан маълум.